Масжидлардаги қурилиш ишлари кзўдан кечирилди

ss

Бугун, 28 сентябр куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Самарқанд вилоят бош имом-хатиби З.Эонқулов билан биргаликда Тайлоқ туманида жойлашган, ҳозирда янги биносининг қурилиш ишлари жадал давом этаётган “Садақайроғоч” жоме масжидига ташриф буюрдилар.

Муфтий ҳазратлари ушбу масжид ҳудудида қад ростлаётган бинода бўлаётган қурилиш жараёнларини кўздан кечириш чоғида намозхонларга қулай шарт-шароитлар яратиш юзасидан ўзининг зарур кўрсатма ва тавсияларини бердилар.

Ташриф давомида Муфтий ҳазратлари Булунғур туманида жойлашган “Амир Ҳамза” жоме масжидида олиб борилаётган бунёдкорлик ва режалаштирилган қурилиш ишлари билан яқиндан танишдилар.

Мазкур масжид биноси ёнидан янги, замонавий, намозхонлар учун қулай шарт-шароитларга эга бўлган масжид барпо этиш режалаштирилган бўлиб, ҳозирда мазкур бинога пластик деразалар ўрнатиш, бинонинг том қисмини ёпиш ва ички ва ташқи томонларида пардозлаш ишлари амалга оширилмоқда.

 Бу масжидларимиздаги янги қурилиш ишларини миллий ва замонавий меъморчилик анъаналарига тўла мос ҳолда амалга ошириш юзасидан муфтий ҳазратлари алоҳида йўналишлар ва тавсиялар бердилар.
Ташриф сўнгида муфтий ҳазратлари мазкур қурилиш ишларига ўз ҳиссаларини қўшаётган саховатпеша инсонлар ҳамда ушбу қурилиш ишларида иштирок этаётган мусулмонлар ҳаққига дуои-хайр қилдилар.

 

 ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати

ss

Ушбу хабарни улашинг

Post Comment