Мехнат инсонни улуғлайди

ss

      Инсон ҳаётга келибдики, илоҳий таълимотлар орқали бу дунёда тинч-омон, фаровон ҳаёт кечиришга, охиратда эса соадат аҳлидан бўлишга ҳаракат қилади.

        Инсон ёшлик чоғлариданоқ билишга ва хар бир воқейликни чуқур ўрганишга киришади, улғайиб мустақил ҳаётга қадам қўйганда эса ҳаётда ўз ўрнини топиш учун ва яхши яшаши учун бир касб корни эгаллаш зарур булади.

       Муқаддас ислом дини инсонларни илм олишликка касб-хунар ўрганишга чорлайди. Бу борада жаноб Расул Акрам (сав) шундай дейдилар: «Илм талаб қилиш фарз бўлганидек, касб-ҳунарни талаб килиш ва уни эгаллаш фарздир» (Муҳаммад Ибн Хасан ривояти) Тарихга назар солсак касб-ҳунар эгаллаш ва шу асосида ҳаёт кечириш ҳақида Ислом оламида биринчи бўлиб Имом Аъзам (р.а.) нинг шогирдлари Имом Мухаммад (р.а.) «Китоб ал-иктисоб» (яъни касб-хунар) асарини ёзиб, касб-хунарни эгаллаш борасидаги Ислом таълимоти назарияси асосларини мукаммал равишда баён қилиб берди.

      Динимиз инсонларни касб-ҳунарга чорлар экан ўз касбини ҳалоллик билан юритишга буйуради.  Бу борада Аллоҳ таоло қуръони каримда шундай деган: «Эй имон келтирганлар ! Мол мулкларингизни ўртада ноҳак (йўллар) билан емангиз!…»( Нисо сураси, 29-оят).

      Шунингдек,  ҳалолликни ўз умматларига тарғиб қилган Пайғамбаримиз (сав) эса, «Ким кирк кун ҳалол луқма еса, Аллоҳ таоло унинг қалбини мунаввар қилади ва қалбдаги ҳикмат булоқларини тилига чиқаради»

      Хулоса ўрнида шуни айтиш керакки, бугунги кунимизда мустақил Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқароси илм олиш ва бир касб- ҳунарни эгаллаш учун барча шароитлар мавжуд бўлиб, ёшларимиз бу имкониятлардан унумли фойдаланишлари керак булади.

Азизов Мансур,

Ургут туман «Урамас» жоме масжиди Имом хатиби

ss

Ушбу хабарни улашинг

Post Comment