Миср Бош имоми шайх Аҳмад Муҳаммад Таййиб бошчилигидаги делагация Самарқанддан жўнаб кетди

ss

“Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзусидага халқаро конференцияда иштирок этган Миср Бош имоми, Ал-Азҳар мажмуаси раҳбари шайх Аҳмад Муҳаммад Таййиб бошчилигидаги делагация Самарқанддан жўанб кетди.

Нуфузли меҳмонни Самарқанд халқаро аэропортида кузатиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Р.Қосимов, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси А.Аҳмедов ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов, Самарқанд вилоят ҳокими Э.Турдимов, Самарқанд вилоят бош имом-хатиби З.Эшонқулов ва бошқа расмийлар иштирок этди. Шайх ҳазратлари хайрлашар экан Ўзбекистонда диний-маърифий соҳадаги ислоҳотлар халқаро ҳамжамият томонидан ижобий баҳоланаётгани, Ўзбекистон ва Миср ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини бунданда ривожлантириш учун сайъ-ҳаракатларини аямаслиги, самимий қабул ва эътибордан чексиз мамнунлигини айтиб ўтди.

Миср бош имоми, Шайх Аҳмад Тоййиб ҳазратлари бошчилигидаги делегация Самарқанд шаҳридаги “Чокардиза” қабристонида жойлашган улуғ аллома Имом Мотуридий мақбарасини зиёрат қилиш чоғларида ушбу олимга юксак эҳтиромини кўрсатиб шундай деган эди:

– Бизнинг руҳимиз Маккаи Мадинага интилса, ақлимиз Самарқандга ошиқади. Чунки Самарқанд илм-маърифат маркази ҳисобланади. Мен бу муборак гўшани зиёрат қилар эканман, имом Мотуридийга эҳтиром сифатида қад ростлаган мақбара ва атрофидаги ободончиликни кўриб, жуда хурсанд бўлдим. Келажакда бу юртда ётган бошқа олимларни ҳам эъзозлаб, уларга алоҳида мақбаралар қурилиши ҳақидаги Самарқанд вилояти ҳокимининг сўзлари мени жуда ҳам қувонтирди. Олимларга бўлган бундай эътибор – Ўзбекистон заминига, албатта, қут-барака ва файз олиб келади.

Эслатиб ўтамиз, Халқаро анжуман доирасида  “Ал-Азҳар” мажмуаси раҳбарига Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг эзгу тилаклари ёзилган номаси ва Бурҳониддин Марғиноний “Ҳидоя” асарининг XIII асрга оид нусхаси факсимилеси топширилган ҳамда “Самарқанд шаҳри фахрий фуқароси” унвони берилган эди.

03

02

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги ахборат хизмати

ss

Ушбу хабарни улашинг

Post Comment