Муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг Самарқандга ташрифи

ss

 

2019 йил 29 январ куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Самарқанд вилоятига ташриф буюрди. Ташрифни Ўзекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилоят вакиллиги фаолияти билан танишишдан бошладилар. Эртаси куни 30 январ тонгида  марҳум биринчи Президентимиз И.А.Каримовнинг таваллуд кунлари муносабати билан ташкил қилинадиган тадбирга таёргарлик кўрдилар.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш.М.Мирзиёев ва бошқа меҳмонлар иштирокида Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти марҳум И.А.Каримовнинг “Хўжа Ҳизр” мажмуасидаги мақбарасига ташриф буюрдилар. Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтирилиб, Қуръон тиловат қилинди.

Шундан сўнг, Самарқанд шаҳридаги Форумлар мажмуасида  Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти марҳум И.А.Каримов таваллуди муносабати билан тузалган эҳсон оши дастурхонига борилди. Унда давлатимиз раҳбари  Ш. Мирзиёев, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, нуронийлар, зиёлилар иштирок этди.

Тадбирдан сўнг, куннинг иккинчи ярмида буюк муҳаддис Имом ал-Бухорий ҳазратларининг қабрларини зиёрат қилиш билан давом эттирди. Ҳадис илмининг султони Имом ал-Бухорий ҳақларига тиловат ва дуолар қилинди. Сўнг, Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ташкил этилган  Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Имом Бухорий ҳадис олий мактаби фаолияти билан танишди. Ушбу илмий масканларда фаолият олиб бораётган илмий ходимлар, тадқиқотчилар, устоз ва талабаларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар ҳамда ўзларининг қимматли фикр ва маслаҳатларини бериб ўтдилар.

З.Эшонқулов,

ЎМИ Самарқанд вилояти вакили

 

 

 

ss

Ушбу хабарни улашинг

Post Comment