Мусулмон мусулмондан аразламайди

ss

Ато ибн Язид ал-Лайсийдан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам: «Бирор киши ўз биродари билан уч кечадан ортиқ аразлашиши мумкин эмас, халол эмаc, ҳаром. Икковлари учрашиб қолса, бири у ёққа, бири бу ёққа қараб, тескари бўлмасин. Икковидан яхшиси биринчи салом берганидир»,- дедилар.

Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг бу ҳадиси шарифларида мўмин мусулмон бандалар орасидаги совуқчилик тушиб, аразлашиб қолганларидаги ҳолатни муолажа қилиш ҳақида сўз йуритилмоқда.

Аразлашиб қолганлар кўришганда юзини ўгириб олмасдан, «Ассалому алайкум» деб биринчи ким салом берса, ўша киши яхши бўлар экан.

Бу гап аразлашиб қолганларни жуда бир ажойиб услуб билан ярашишига тарғиб қилишдир. Икки киши уришиб қолган бўлса, йўлда учрашиб қолганда тескари қараб, юз ўгириб кетса, орадаги нифоқ икки баробар кўпаяди. Ичида адоват ғимирлаб, «Тескари қараб ўтиб кетди», дейди.

Иккинчи марта тескари қараб ўтиб кетса, адоват янаям кучайиб кетади. «Фалон жойда кўрди, кичкина бўлса хам, манга салом бермади», деб гап кўпаяди.

Шунинг учун, аразлашиб қолган икки киши учрашиб қолса, шу ерда бир тамом савоб умидида яхшиликни бўйнига олиб, салом бериши керак экан. Салом берган одамнинг гунохи тўкилади. Чунки, у Оллох таоланинг амрини бажарган, Рассуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаламнинг сунутларига амал қилган ҳисобланиб, аразлашиш гунохидан фориғ бўлади.

Нариги одам алик олса, иккалову хам бу гунохдан қутулади. Алик олмай кетган бўлса, гунох унга бўлади. Шунинг учун, Рассуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалам: «Биринчи бўлиб салом бергани яхшиси»,-деганлар.

Хар биримиз ушбу хадисни яхши ўзлаштириб олишимиз керак. Ҳаётда турли холатлар юзага келиб туради. Аллоҳ кўрсатмасин, мободо, биров билан аразлашиб қоладиган бўлсак,  араздан кейинги биринчи учрашувдаёқ ярашиб кетишга одатланишимиз керак. Албатта бу иш араздан уч кун ўтмасдан  олдин юз берилиши лозим.

 З.Нуриддинов Иштихон тумани Деҳқонобод жоме масжиди имом-хатиби

ss

Ушбу хабарни улашинг

Post Comment