Олий таълим муассасаларида муҳим учрашувлар

ss

Олий ва ўрта таълим вазирлиги, Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги дин ишлари бўйича қўмита ҳамкорлигида юртимиздаги олий таълим муассасаларида “Диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик ғояларини кенг тарғиб қилиш” мавзусида диний уламолар билан учрашувлар ташкил этилмоқда.

Бевосита ушбу учрашувлар Самарқанд вилоятида ҳам юқори кайфиятларда ўтказиляпти.

Куни кеча Самарқанд давлат университетида, бугун, яъни 2 ноябрь куни Самарқанд давлат архетиктура ва қурилиш институтида профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшлар билан мазкур мавзудаги учрашувлар ўтказилди.

Тадбирда маърузачи сифатида иштирок этган вилоят бош имом хатиби ўринбосари Ё.Мансуров томонидан жамиятда ижтимоий барқарорликни сақлаш, миллатлар ва динлараро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, диний экстремизм ва халқаро терроризмга қарши курашнинг долзарб йўналишлари, огоҳлик ва ҳушёрликни ошириш каби мавзуларда маърузалар қилиниб, муҳокамалар олиб борилди.

Учрашувлар қолган Олий таълим муассасаларида ҳам давом эттирилади.

 

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги

ss

Ушбу хабарни улашинг

Post Comment