Ота ўз ўғлини койиши

ss

فعن ابن عمر -رضي الله عنهما- أن رسول الله -صلى الله عليه وسلم- قال: لا تَمنعوا إماء الله أن يُصلِّين في المسجد فقال ابنٌ له: إنا لنَمنعهنَّ، فغضب غضبًا شديدًا، وقال: أُحدِّثك عن رسول الله -صلى الله عليه وسلم- وتقول: إنا لنَمنعهنَّ!؟[1]

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилиб айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Аллоҳнинг жорияларини масжидда намоз ўқишликдан қайтарманг”. Шунда Ибн Умар розияллоҳу анҳунинг ўғиллари айтдилар: “Биз уларни қайтарамиз”. Шунда у киши ғазаб қилиб “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳадис айтсам-у, сен уларни қайтарамиз дейсан” деб ўғилларини койиб бердилар.

Ушбу ҳадисдан олинадиган фойда: Ҳеч биримизнинг Аллоҳнинг уйидан ҳеч бир мусулмонни қайтаришга ҳаққимиз йўқ. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг айтган гапларини фарзандларимизга ҳамма нарсадан устун туришини ўргатиб, у зотга тескари иш қилсалар уларни койишимиз зарур. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қандай ҳаёт кечирганларини фарзандларимизга ўргатишимиз лозим.

Аллоҳ таоло барчаларимизга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини лозим тутиб, ҳаётимизда талқин этишимизни муяссар қилсин!

Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти

4-курс талабаси Абдуссами Эргашев

Манбалар асосида тайёрлади

 

[1] Ибн Можа (19) ривояти

ss

Ушбу хабарни улашинг

Post Comment