Ота-онанинг фарзанд олдидаги бурчлари

ss

Исломда ҳар-бир шахснинг ҳақ-ҳуқуқлари белгилаб қўйилган. Шунингдек, фарзандларнинг ҳуқуқларига алоҳида тўхталган. Демак, фарзандларимизнинг қандай ҳуқуқларри бор?

Бир киши ҳазрати Умар р.а.нинг хузирига келиб “Мен ўғлимни оқ қилдим” деди. Ҳазрати Умар ўғилга қараб “отанга оқ бўлишда Аллоҳдан қўрқмайсанми?” деди. Ўғил айтдики “эй мўминларни амири! Ўғилни отадаги ҳаққи йўқми?” деб сўраганида ҳазрати Умар отадаги ҳақлари “аввало ёмон хотинга уйланмаслик, шу билан фарзанд айбланмаслиги учун исмини яхши қўймоқлиги, ва яхши тарбия бермоқлигидир” деб айтдилар. Ўғил “Аллоҳга қасамки отам онамни танлаб олмаган, у мажусий эди, уни 400 дирҳамга сотиб олган. Исмимни чиройли қўймади. Менга жудол (кўршапалак эркагини исми шунақа бўлади) деб исм қўйган. Аллоҳни оятларидан бирортасини ҳам ўргатмаган” деб шикоят қилганда, ҳазрат Умар унинг отасига қараб “ўғлимни оқ қилдим дейсан у сени оққилибдику” деб олдиларидан чиқариб юборган эканлар.

Абу Ҳурайра р.а Пайғамбаримиз (сав)дан ривоят қиладилар: отанинг ўғилидаги ҳаққи учтадир. Туғулса яхши исм қўйиш, ақли етса қуръонни ўргатиш, балоғатга етса уйлантириш” .

Никоҳни асл мақсадларидан бири бўлиб насабни сақлашдир. Бу сиз оила ҳам жамият ҳам бўлмайди. Фарзандни отаонаси никоҳдан ўтган ҳалол–пок яшагандагина насаби аниқ ва пок бўлади. Ота–она вазифаларидан бир фарзандга маънодор чиройли исм қўйишдир. Фарзанд катта бўлганда оқ қорани таниганда ўз исми унга муносиб бўлиб турсин учун.

Аллол таоло шундай буюради. “Эй иймон келтирганлар ўзингизни ва аҳли аёлларингизни ёқилғиси одамлар ва тошлардан бўлган ўтдан сақланг” (Таҳрим сураси 6–оят). Аҳли аёлини, фарзандларини иймонли қилиб тарбиялаш оила бошлиғининг Аллоҳ таоло олдидаги бурчи эканлигига юқоридаги оят карима далилдир. Азизлар барчамиз фарзандларимизни олдидаги бурчларимизни адо этайдиган бўлсак фарзандларимиз ўзимизга итоат этайдиган, динга хизмат қилайдиган элу юртни ривожига ҳисса қўшадиган фарзандлар бўлиб етишади.

Ўзбеков Иззатулло — Каттақўрғон тумани “ТАРНОВ” жоме масжиди имом-хатиби 

ss

Ушбу хабарни улашинг

Post Comment