Оятал курсий фазилати.

ss

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) мени Рамазон закотини қўриқлаш учун тайинладилар. (Мен уни қўриқлар эканман,) бир киши келиб, таомдан қўл тиқиб ола бошлади. Мен уни ушлаб олиб, «Сени Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи васаллам) олдиларига олиб бораман», дедим. У: «Мени қўйиб юбор. Мен ҳожатманд кишиман, бола-чақам бор, мен қаттиқ муҳтожман!» деди. Шундан сўнг уни қўйиб юбордим. Тонг отгач, Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Кеча асиринг нима қилди, эй Абу Ҳурайра?» дедилар. Мен: «Бола-чақаси борлиги ва қаттиқ муҳтожлигини айтиб, менга ялинганди, раҳмим келиб қўйиб юбордим», дедим. У Зот: «У сени алдади, (эртага) яна қайтиб келади», дедилар. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг «Яна қайтиб келади», деган сўзларидан унинг келишини билиб, кузата бошладим. (Айтилганидек) у келиб, таомдан ола бошлади, мен уни ушлаб, «Сени Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг олдиларига олиб бораман», дедим. У яна: «Мени қўйиб юбор. Мен муҳтожман, бола-чақам бор. Бошқа қайтиб келмайман!» деди. Унга раҳм қилиб қўйиб юбордим. Тонг отгач, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Эй Абу Ҳурайра, кеча асиринг нима қилди?» деб сўрадилар. Мен: «У келиб муҳтожлиги ва бола-чақаси борлигини айтганди, раҳмим келиб қўйиб юбордим», дедим. У Зот: «У сени алдади, яна қайтиб келади», дедилар. Учинчи сафар ҳам уни кузатдим. Бас, у келиб, таомдан ола бошлаган заҳоти ушлаб олиб, «Энди сени Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг олдиларига, албатта, олиб бормасам бўлмас экан, бу − учинчиси. Сен: «Бошқа қайтиб келмайман», деб ваъда бериб, барибир, яна келдинг», дедим. Шунда у: «Мени қўйиб юбор. Сенга (шундай) калималарни ўргатаманки, Аллоҳ улар сабабидан сенга манфаат беради», деди. Мен: «У қайси (калима)лар?» деб сўрадим. У: «Агар тўшагингга ётсанг, Оятул Курсий – «Аллоҳу лаа илааҳа иллаа ҳувал-ҳаййул-қоййувм»ни охиригача ўқи. Шунда Аллоҳ томонидан сен учун бир ҳимоячи (фаришта) тушиб, шайтон тонггача сенга яқин кела олмайди», деди. Мен уни қўйиб юбордим. Тонг отгач, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) менга: «Кеча асиринг нима қилди?» дедилар. Мен: «Эй Расулуллоҳ, «Аллоҳ менга манфаат берадиган бир неча калималарни ўргатаман», деб ваъда берганди, уни қўйиб юбордим», дедим. «У қайси (калима)лар экан?» дея сўрадилар у Зот. Мен: «У менга: «Агар тўшагингга ётсанг, Оятул-Курсий – «Аллоҳу лаа илааҳа иллаа ҳувал-ҳаййул-қоййувм»ни бошидан охиригача ўқи. Шунда сенга Аллоҳ тарафидан бир қўриқчи (фаришта) тушиб, шайтон тонггача сенга яқинлашмайди», деб айтди», дедим. Улар яхшилик қилиш учун ўта ҳарисманд эдилар. Шундан сўнг Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам): «У ёлғончи бўлса ҳам, (бу сафар) сенга рост гапирибди. Эй Абу Ҳурайра, уч кечадан бери ким билан гаплашаётганингни биласанми?» дедилар. Мен: «Йўқ», дедим. У Зот: «Ўша (сенга одам шаклида кўринган аслида) шайтон эди», дедилар.
(Бухорий, Насоий ва Ибн Хузайма ривояти).

ss

Ушбу хабарни улашинг

Post Comment