Оёқ кийим воқеаси

ss

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саҳобаларнинг эргашувчи эканликларига далиллардан бири:

وعن أبي سعيد الخدري -رضي الله عنه- قال: بينما رسول الله -صلى الله عليه وسلم- يُصلِّي بأصحابه إذ خلَع نعليه فوضَعهما على يَساره، فلما رأى ذلك القوم ألقَوا نِعالهم، فلما قضَى رسول الله -صلى الله عليه وسلم- صلاته، قال: ما حملكم على إلقاء نِعالكم؟ قالوا: رأيناك ألقيتَ نعلَيك فألقَينا نِعالنا، فقال -صلى الله عليه وسلم-: ((إن جبريل — عليه السلام — أتاني فأخبرني أن فيها قذرًا، أو قال: أذى وقال: إذا جاء أحدكم إلى المسجد فلينظرْ فإن رأى في نعلَيه قذرًا أو أذًى فليَمسحه وليُصلِّ فيهما.

Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалар билан бирга намоз ўқиётган эдилар. Оёқ кийимларини тўсатдан ечиб, чап томонига қўйиб қўйдилар. Бу нарсани кўрган қавм ҳам оёқ кийимларини ечиб ташладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозларини тугатгач “Нима нарса сизларни бу ишга ундади?” деб сўрадилар. Айтишди: “Сизни оёқ кийимингизни ечиб ташлаганингизни кўриб биз ҳам ечиб ташладик”. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Албатта, Жаброил алайҳиссалом менинг олдимга келиб, оёқ кийимимда нопоклик (ёки азият – ровийдан шак) бор эканлигини хабарини берди”. Ва яна: “Агар сизлардан бирингиз масжидга келадиган бўлса оёқ кийимига қарасин. Агар унда нопокли ёки азият кўрадига бўлса, уни ишқалаб ташласин ва намоз ўқийверсин” дедилар [1].

Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти

4-курс талабаси Абдуссами Эргашев

Манбалар асосида тайёрлади

 

[1] Имом Доримий (1378) ва Абу Довуд (650) ривоятлари.

ss

Ушбу хабарни улашинг

Post Comment