Пайғамбарга ҳос уч савол

ss

Ҳаммамизга маълумки Ислом динига қилинаётган,қаршиликлар,қийинчиликлар ва ҳар-ҳил фитналар,ҳанузгача давом этмоқда.Олдинги даврга бир назар солсак,Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо саллоллоҳу алайҳи васалламга,мушриклар томонидан кескин қаршиликлар бўларди, ҳатто улар томондан: “Сен сеҳиргарсан,мажнунсан,”-дея туҳмат қилиниб,шу тўғрисида музокара ҳам қилишарди.

Бунга қарамасдан,Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг ҳар қандай таҳдид,дўғ-пўпсаларга қарши матонат билан туришларини ва ўз ёлларида собит давом этишларини ҳамда Ул зотни ростгўй,покиза ва улуғ ахлоқ эгаси эканликларини кўрган Қурайш мушрикларининг пешволари “Ростдан ҳам Пайғамбар бўлсачи”-деган гумонга бордилар. Сўнгра  Яҳудийлар билан боғланиб,уларнинг Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам ҳақидаги фикрини билиш истаги пайдо бўлди. Улар Назр ибн Ҳорис ва яна бир неча кишиларни Росулуллоҳ  саллоллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида маълумот тўплаш учун Мадина яҳудийларига юбордилар. Яҳудийларнинг руҳонийлари, уларга шундай йўл кўрсатишди: “Сизлар ундан уч нарса ҳақида сўранглар, агар жавоб бера олса,ҳақиқатда Пайғамбар, акс ҳолда Пайғамбар бўлмай ундай кимса ўлимга маҳкумдир”-дедилар. Ва сўзларида давом этиб: “Ундан аввалги замонда йўқ бўлиб кетган йигитлар ҳақида сўранглар,чунки уларнинг воқеаси жуда қизиқ кечган, яна ундан ерни кезиб унинг машриқини-ю ва мағрибларига етиб борган бир киши ҳақида сўранглар, нима билар экин?! сўнгра ундан руҳ нима деб сўранглар”-дея ўргатишди.

Маккага қайтишгач, Назр ибн Ҳорис: “Биз сизларга Муҳаммад билан бизларни орамизда бўлаётган муаммоларга нуқта қўювчи уч саволни олиб келдик”-деди, ва яҳудийларнинг саволларини Қурайш аҳлига етказди. Шундан кейин, Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламга хабар жўнатишди. Набий алайҳиссалом келгач, улар саволларини беришди. Бир неча кун ўтиб, Каҳф сураси нозил бўлди.Ушбу сурада Ғор соҳибларининг тафсили ҳамда ернинг Машриқи ва Мағрибини қўлга киритган Зулқорнайин ҳақидаги қисса бор эди. Руҳга алақодор савол АЛ-ИСРО сурасининг биргина 25-ояти билан жавобини топди.Ушбу оятлар мушрикларга ўқиб берилди.

Хулоса ўрнида шуни айтишимиз мумкинки, албатта Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам, ҳақ пайғамбар эканликлари, ҳамда мушрикларнинг Пайғамбаримизга қилган қаршиликлари қанча урунмасинлар, кимлардандур ёрдам олмасинлар, қилган ҳаракатлари бекор бўлди зоеъ кетгани аён бўлди. Аллоҳ ул зотга муносиб уммат бўлишимизни ҳаммамизга насийб этсин! Омин!

      Аюбов Умматуллоҳ,

 “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти 3-курс талабаси

ss

Ушбу хабарни улашинг

Post Comment