Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг болаларга қилган муомалалари.

ss

Аллоҳ  таолога  ҳамду-санолар  бўлсин.

Суюкли  Пайғамбаримиз    алайҳиссаломга  саловоту-саломлар  бўлсин.

Расулуллоҳ соллаллоҳу   алайҳи   васаллам ёшларга бўлган муносабатлари ўзгача эдилар. Айниқса ёш болаларга  нисбатан   жуда  хам   мехрибон  бўлиб, чиройли  муомала  қилардилар. .Буни  қуйидаги  хадислардан  билиб  олишимиз  мумкин.

Абу  Ҳурайра  розияллоҳу  анҳудан  ривоят  қилинади:;”Расулуллоҳ  соллаллаҳу  алайҳи  васаллам  Ҳасан  ибн  Алини ўпдилар.Ул  зотнинг  ҳузурларида  Ақраъ  ибн  ҳобис  Тамиймий  ўтирган  эди . Бас,Ақраъ:”

“Менинг  ўнта  болам  бор .  Улардан  бирортасини  хам  ўпганим  йўқ”,-деди.

Расуллуллоҳ  соллаллоҳу  алайҳи   васаллам  унга  назар  солдилар ва:

“Ким  раҳим  қилмаса , унга   раҳим  қилинмайди”,-дедилар.

Бухорий  ва  Муслим  ривоят  қилишган.

 

Шаддод   ибн   Ҳод  розияллоҳу  анхудан ривоят қилинади.

“Расуллуллоҳ  соллаллоҳу   алайҳи  васаллам  Шом  ва   Хуфтон  намозларидан   бирида  олдимизга  чиқдилар. Ул  зот  Хасан  ёки  Хусайинни    кўтариб  олган  эдилар.Расулуллоҳ  соллаллоҳу  алайҳи  васаллам  олдинга   ўтдилар   ва  уни  ерга  қўйдилар.

Сўнг  намозга  такбир  айтдилар. Намоздаги   саждалардан  бирида  саждани  чўзиб  юбордилар. Мен    бошимни  кўтардим. Қарасам,Расулуллоҳ  соллаллаҳу   алайҳу  васаллам  сажда  қилган  холларида, бола  эса,  у  зотнинг  орқаларига  чиқиб олибди. Саждамга   қайтдим. Расулуллоҳ  соллаллоҳу  алайҳу   васаллам  намозни  тугатганларида, одамлар:

“Ё  Расулаллоҳ!  Сиз  намоздаги   саждалардан   бирида   саждани  чўзиб  юбордингиз , ҳаттоки,  биз  бирор  иш  бўлдими  ёки  сизга  ваҳий  қилиняптими ,деб  ўйладик”,-дейишди.

“Уларнинг  ҳеч  бири  бўлгани  йўқ.   Лекин  ўғлим  мени  улов  қилиб  олди. То у ҳожатни   қондиргунича, шошилтиришни  ёқтирмадим”,-дедилар.

Насаий  ва  Ҳоким  ривоят  қилишган.

 

Бурайда  розияллоҳу  анҳудан ривоят  қилинади:

“Набий  соллаллоҳу  алайҳи  васаллам бизга   хутба  қилаётган  эдилар .Бирдан  Хасан  ва  Ҳусайин  алайҳимассалом устларида  қизил  кўйлак ила  қоқилиб — йиқилиб  кела  бошладилар  Расулуллоҳ  соллаллоху  алайхи  васаллам  минбардан   тушиб, иковларини  кўтариб  олдилар,олдиларига  қўйдилар  ва :

“Аллоҳ тўғри айтадир: ”Албатта, молларингизва  болаларингиз  фитнадир” Бу  икки   гўдакка назар солсам, қоқилиб-йиқилиб  келишмоқда; сабр  қилолмай, гапимни  бўлиб, икковини  кўтариб  олдим”,-дедилар.”

Термизи,Ибн  Хузайма  ва  Ибн Ҳиббон  ривоят  қилишган.

 

Салама  ибн Акваъ   Розияллоху  анҳудан  ривоят   қилинади:

“Расулуллоҳ  соллаллоҳу  алайҳи  васалламнинг  “Шаҳбаа”  хачирларини  у зот, Ҳасан   ва  Ҳусайн    миниб  олган  холда  етакладим.Уларни  Набий  соллаллоҳу   алайҳи  васалламнинг хужраларига  киритдим. Буниси  олдиларида   униси  ортларида  эди “.

Муслим ривоят  қилган.

 

Усома  ибн Зайд  розияллоҳу  анхудан ривоят  қилинади:

“Расулуллоҳ  соллаллоҳу  алайҳи  васаллом   уни   ва Хасан  иби   Алини  олиб икки  сонларига    устига  ўтказар  ва:

“Аллоҳим  иккисини   яхши  кўраман. Албатта, иккисини  яхши кўраман.,”-дер  эдилар”

Бухорий  ривоят  қилган.

 

Бошқа  ривоятда:

“Расулуллоҳ  соллаллоҳу  алайҳи  васалламмени  олиб  сонларига  ўтқазар  эдилар  ва  Ҳасанни  бошқа сонларига   ўтқазар эдилар. Сўнг  иккимизни  қучоқлаб  туриб:

“Аллоҳим, иккисига  раҳим  қиламан. Албатта  иккисига  раҳим  қиламан”,-дер  эдилар”.

Бухорий  ва  Муслим  ривоят қилишган.

 

Абу  Қатода  розияллоҳу  анҳудан  ривоят  қилинади.:

“Расулуллох  соллаллоҳу   алйҳи васаллам  қизлари    Зайнаб  ва  куёвлари  Абу  Осснинг  қизи  Умомани  елкаларида  кўтариб  намоз  ўқир  эдилар. Бас, қачон  турсалар, уни  кўтарар  ва  сажда  қилсалар  қўяр  эдилар”.

Бухорий  ва  Муслим  ривоят  қилишган.

 

Демак,  Расулуллоҳ  соллаллоҳу   алайҳи  васаллам  барчага   шунингдек,  болаларга  хам  бирдек   мехрибон  бўлганлар. Ҳатто  ёш  болаларнинг  олдидан  ўтсалар  уларга  биринчи  бўлиб  ўзлари  салом   берганлар.

Пайғамбаримиз  алайҳисаломнинг  бу  даражадаги  олийжанобликларидан  бутун  инсоният  ўрнак  олиши  лозим.

 

Нурбек Хидиров,

Кўктўнли бобо жоме масжиди имом хатиби                                     

 

ss

Ушбу хабарни улашинг

Post Comment