Пора берма ва пора олма!

ss

 Иқтисодий масала ҳар бир жамиятда муҳим ўрин тутади. Шунинг учун исломда бу масалага алоҳида эътибор берилган. Аввало мол мулкка рағбат инсоннинг асл табиятида мавжудлиги Аллоҳ таолонинг каломи қуръони каримда ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларида кўп бора таъкидланган. Ислом шариати молни муҳофаза қилиш мақсадида бировниг молини ботил йўл билан ейишни ҳаром қилди. Аллоҳ таоло Нисо сурасида шундай марҳамат қилади”-Эй иймон келтирганлар,бир-бирларингизнинг молларингизни ботил йўл билан еманг”(29-оят)

Бировнинг молини ботил йўл билан ейишга рибо, қимор, порахўрлик, алдамчилик, нархни сунъий равишда  кўтариш, ўғирлик, товламачилик ва бошқалар киради. Биз бугун буларнинг орасидан эътиборимизни қаратадиган масала пора тўғрисидадир.

Пора араб тилида “ришва” деб аталади, шаръий истилоҳда эса ”Пора-хақни йуққа чиқариш ва ботилни юзага чиқариш учун бериладиган нарсадир”. Абдуллоҳ ибн Амр розияллоху анҳудан ривоят қилинади “Расулуллох солаллоҳу алайҳи васаллам;

 «Пора берувчига ва пора олувчига Аллоҳнинг лаънати бўлсин”, дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам икковларини ҳам ушбу ҳаром ишни қилганлари учун лаънатламоқдалар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг лаънатлари жуда оғир жазодир. Чунки лаънат бировни Аллоҳнинг раҳматидан узоқ бўлишини сўрашдир», дедилар

Аллоҳнинг маҳбуб Расули Аллоҳдан сўраган нарсаси булмай қолмаслиги ҳаммага маълум.

Мазкур пора савдоси жаҳон мамлакатларини ўйлантириб турган катта муаммолардан биридир. Пора муомаласи барча динларда гуноҳ ҳисобланади.

Икки олам саййиди Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам порадан қаттиқ қайтарганлар. “Пора берувчи хам, олувчи хам, ўртада турувчи хам жаҳаннамга ташланади” -дедилар.

Порахўрлик жамият барқарорлигининг муҳим асоси бўлган адолатнинг йўқолишига олиб боради. Пора воситасида нохақлик ҳақ мақомига чиқиши боис жамият пароканда бўлади. Мамалакатимиз мустаҳкамлиги, ривожи ва гуллаб яшнашини, охирати обод бўлишини истаган ҳар-бир фуқаро пора олиш ва бериш иллатидан холос бўлиши керак.

 Имом Заҳабий шундай деганлар  “Эй инсон сен ер юзига йиғлаб келдинг ота-онанг сени хурсанд бўлиб кутиб олдилар,   Эй инсон энди сен бу дунёдан кетмасингдан олдин жамият, халқ, дин, давлат, ота-она ва фарзандлар олдидаги бурчларингни мукаммал адо қилиб қўйгинки,  кетар чоғингда  қандай инсон эди-я деб орқангдан йиғлаб қолсинлар.

А.Яхшилиқов,

Иштихон жоме масжиди имом-хатиби

 

ss

Ушбу хабарни улашинг

Post Comment