Расулуллоҳ алайҳиссолату вассаломдан айрилган хурмо поясининг нола қилиши (5)

ss

 

عن جابر, قال: كان النبي صلى الله عليه وسلم إذا خطب استند إلى جذع نخلة من سواري المسجد فلما صنع له المنبر فاستوى عليه, صاحت النخلة التي كان يخطب عندها حتى كادت أن تنشق, فنزل النبي صلى الله عليه وسلم حتى أخذها فضمها إليه, فجعلت تئن أنين الصبي الذي يسكت حتى استقرت, قال: «بكت على ما كانت تسمع من الذكر». رواه البخاري

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачонки хутба қилсалар, масжид устунларидан бўлган бир хурмо поясига суяниб олар эдилар. Кейинчалик у зотга минбар қилиб берилиб, унинг устига чиққанларида ёнида туриб хутба қиладиган хурмолари ҳайқириб юборди, ҳатто ёрилиб кетай деди. Сўнгра Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам (минбардан) тушдилар, ҳаттоки уни ушладилар ва қучоқладилар. Хурмо эса то тинчлангунча овутиладиган гўдакнинг инграши каби инграй бошлади. У зот: (Бу хурмо) ўзи эшитадиган зикрга (яъни: зикрни йўқотгани ва зикр қилувчи — Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан узоқлашиб кетгани сабабли) йиғлади”, дедилар. (Бухорий ривояти)

Эй дардманд хурмо пояси, ҳа, сени бундай даражада дард чекишингни тушунса бўлади. Ахир сенга суюклиларнинг суюклиси, маҳбубларнинг маҳбуби бўлган, бутун оламларга раҳмат бўлиб келган зот суянардилар. Муборак таналари сенга тегар эди. Ҳар қандай қалбга ором берувчи ҳузурбахш овозларини тинглар эдинг. Аммо сен ҳеч ҳам маҳзун бўлма! Чунки сенинг бу мақомингда бўлишни орзу қиладиганлар бор. У зотни ҳеч бўлмаса тушида кўриб, У зотнинг ёқимли овозлари ила соғинч дардига малҳам қўйишни орзу қиладиган ошиқлар бор!

Ассолату вассаламу алайка ё Ҳабибаллоҳ!

Кўкалдош Ўрта Махсус

Ислом билим юрти 4-курс талабаси

Мурод Музаффар ўғли.  

 

ss

Ушбу хабарни улашинг

Post Comment