Расулуллоҳ алайҳиссолату вассаломнинг пайғамбар эканликларига дарахтнинг гувоҳлик бериши (6)

ss

 

وعن ابن عمر قال: كنا مع النبي صلى الله عليه وسلم في سفر فأقبل أعرابي فلما دنا قال له رسول الله صلى الله عليه وسلم: «تشهد أن لا إله إلا الله وحده لا شريك له وأن محمدا عبده ورسوله؟». قال: ومن يشهد على ما تقول؟ قال: «هذه السلمة» فدعاها رسول الله صلى الله عليه وسلم وهو بشاطئ الوادي فأقبلت تخد الأرض حتى قامت بين يديه فاستشهد ثلاثا فشهدت ثلاثا أنه كما قال ثم رجعت إلى منبتها. رواه الدارمي.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга сафарда эдик. Бир аъробий [1] (биз тарафга) кела бошлади. У яқинлашиб қолганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: “Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. У Зотнинг шериги йўқ ва Муҳаммад Унинг бандаси ва элчисидир, деб гувоҳлик берасанми? дедилар. У: “Ким сен айтаётган гапга гувоҳлик беради?” деди. Расулуллоҳ: Мана бу салама (олхўрига ўхшаган дарахт), дедилар. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам (дарахтни) чақирдилар. Ваҳоланки, у зот водийнинг чеккасида эдилар. Дарахт ерни ҳайдаб (яъни ерда ортидан ариққа ўхшаган из қолдириб) кела бошлади. Ҳатто у зотнинг олдиларига келиб турди. Набий алайҳиссалом дарахтдан гувоҳлик беришини уч марта сўрадилар. Дарахт ҳудди у зот айтганларидек уч марта гувоҳлик берди. Сўнгра ўзи ўсиб унган жойига қайтди”. (Имом Доримий ривояти)

Ҳа, суюклигимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалланинг пайғамбар эканликларига нафақат инсу-жинс, балки, ўсимликлар ҳам гувоҳлик берган. У зотнинг буйруқларига сўзсиз итоат этган.

                  

Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти                       4-курс талабаси Мурод Музаффар ўғли

 

[1] Яъни: бадавий, саҳровий инсон.

ss

Ушбу хабарни улашинг

Post Comment