Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Мадинада олиб борган ишлари

ss

Ансорий саҳобалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва соҳиби Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг Мадинага келишликларини интизор бўлиб кутишдилар. У зот кўрина бошлаганида одамлар “Расулуллоҳ келяптилар”, “Расулуллоҳ келяптилар” деб оламга жар солишди. Бу кун ҳамма учун ҳурсандчилик куни эди. Одамлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кутиб олиш учун ўзларида бор энг янги кийимларни кийиб чиқишган эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага киришлари билан ҳамма ёқ чароғон бўлди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинада бир нечта ишларни тезда амалга оширишликка киришдилар. Улар:

* Масжидун Набавийни қуриш. Бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қилган ишнинг энг аввалидир. Чунки, бу иш мусулмонларни Ислом арконларини бажаришларини муҳофаза қилиб туради. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари ҳам уни бино қилишликда иштирок этдилар. Масжид атрофида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва аёлларининг хоналари ҳам битказилди. Сўнгра, мусулмонларни намозга чорлайдиган “азон” жорий қилинди;

* Муҳожирлар ва Ансорлар ўртасида биродарчилик. Муҳожирлар Маккада барча мол-мулкларини қолдириб келишга мажбур бўлган эдилар. Ансорларнинг улар билан биродар бўлишликлари уларга уйларида, молларида ва еб-ичишларида шерик бўлишликларига имкон берди. Бу иш умматни ўзаро бирдамликка чорлайди;

* Мадинада яшайдиган кишиларга интизомий қонун-қоидалар. Шаҳарнинг ички ва ташқи алоқалар муомила тизимлари ўрнатилди;

* Иқтисодий мушкилотларни ечими. Шу қаторда, фақирларнинг ҳам таълим олишга кўмаклашиш ишлари олиб борилди. Яҳудийларнинг макр-ҳийлаларига чув тушиб қолмасликлари учун илм ўрганишликларига кенг имконият яратилди;

* Аллоҳ йўлида жиҳод қилишлик. Шу қатори Ислом шариятида мусулмонлар собитқадам бўлишликлари учун закот ва рўза фарз қилинди.

Аллоҳ таоло барча саҳобалардан шу қатори бизлардан ҳам рози бўлсин!

Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти

4-курс талабаси Абдуссамиъ Эргашев

ss

Ушбу хабарни улашинг

Post Comment