“Саҳобаларнинг фазли борасида юз оят” туркумидан 12-оят

ss

﴿ وَالَّذِينَ آمَنُوا وَهَاجَرُوا وَجَاهَدُوا فِي سَبِيلِ اللَّهِ وَالَّذِينَ آوَوْا وَنَصَرُوا أُولَئِكَ هُمُ الْمُؤْمِنُونَ حَقًّا لَهُمْ مَغْفِرَةٌ وَرِزْقٌ كَرِيمٌ ﴾ [الأنفال: 74[

Иймон келтирган, ҳижрат этган, Аллоҳнинг йўлида жиҳод қилганлар ва жой бериб, ёрдам кўрсатганлар, ана ўшалар ҳақ мўминлардир. Улар учун мағфират ва карамли ризқ бордир (Анфол сураси 74-оят). [1]

Мўминлар кофирларга қарши курашда тўрт қисмга бўлинган:

  1. Бадрдан ғазотидан олдин Ҳудайбия сулҳигача ҳижрат қилганлар;
  2. Муҳожир биродарларига ёрдам берган Ансорийлар;
  3. Ҳижрат қилмаган мусулмонлар;
  4. Ҳудайбия сулҳидан кейин ҳижрат қилганлар.

Биринчи тоифа вакиллари ўз моллари ва уйларини Маккада ташлаб, Аллоҳнинг росулига ёрдам бериш учун ҳижрат қилган ва Аллоҳнинг динида ихлос ила турган мўминлардир. Бу тоифа энг афзал ва мукаммалдир. Аллоҳ таоло уларни ўз диёрларини иймон ва эътиқод ила тарк қилган муҳожирлар деб номлади. Аллоҳнинг розилиги учун саъй-ҳаракатда қоим турдилар.

Хулоса ўлароқ қисқача гапирсак, ҳижрат қилган мусулмонлар 4 та сифат билан сифатланган: Аллоҳга, фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига ва Қиёмат кунига иймон келтирганлар, Ҳижрат, Жиҳод ва ушбу ишларни биринчи қилишлик (яъни, бошқа мусулмонлардан олдин иймон келтириб, Аллоҳнинг росулига ёрдфам бериш).

Иккинчи тоифа эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва муҳожирларга бошпана бериб, мол-мулкларига уларни шерик қилган Ансорийлардир. Мадина Ислом пойтахти бўлиб, ер юзига Ислом худди шу ерда кенг ёйилди. [2]

Қолган икки тоифа ҳақида кейинги оятлар хабарини беради.

Юқоридаги оятдан ҳам саҳобаларнинг қандай улуғ зот эканликларини билиб олиш қийин эмас. Аллоҳ таоло уларни ҳақиқий мўминлар деб сифатлаб, уларга мағфират ва карамли ажрлар бор эканлигини хабарини бераяпти.

Аллоҳ таоло барча саҳобалардан ва шу қатори бизлардан ҳам рози бўлсин!

Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти

4-курс талабаси Абдуссами Эргашев

 

[1] Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф роҳимаҳуллоҳнинг “Қуръони карим – маънолар таржимаси” китоби.

[2] Шайх Ваҳба Зуҳайли роҳимаҳуллоҳнинг “Тафсирул мунир” асари.

 

ss

Ушбу хабарни улашинг

Post Comment