“Саҳобаларнинг фазли борасида юз оят” туркумидан 2-оят

ss

﴿ لَقَدْ رَضِيَ اللَّهُ عَنِ الْمُؤْمِنِينَ إِذْ يُبَايِعُونَكَ تَحْتَ الشَّجَرَةِ فَعَلِمَ مَا فِي قُلُوبِهِمْ فَأَنْزَلَ السَّكِينَةَ عَلَيْهِمْ وَأَثَابَهُمْ فَتْحًا قَرِيبًا * وَمَغَانِمَ كَثِيرَةً يَأْخُذُونَهَا وَكَانَ اللَّهُ عَزِيزًا حَكِيمًا * وَعَدَكُمُ اللَّهُ مَغَانِمَ كَثِيرَةً تَأْخُذُونَهَا فَعَجَّلَ لَكُمْ هَذِهِ وَكَفَّ أَيْدِيَ النَّاسِ عَنْكُمْ وَلِتَكُونَ آيَةً لِلْمُؤْمِنِينَ وَيَهْدِيَكُمْ صِرَاطًا مُسْتَقِيمًا * وَأُخْرَى لَمْ تَقْدِرُوا عَلَيْهَا قَدْ أَحَاطَ اللَّهُ بِهَا وَكَانَ اللَّهُ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرًا ﴾ [الفتح: 18 – 21[

Батаҳқиқ, Аллоҳ мўминлардан дарахт остида сенга байъат қилаётганларида рози бўлди. Бас, уларнинг қалбларидагини билди, уларга сокинликни туширди ва яқин фатҳ ила мукофатлади. Ва кўпгина ўлжаларни ҳам олурлар. Ва Аллоҳ азиз ва ҳаким зотдир. Аллоҳ сизларга кўпгина ўлжаларни ваъда қилди. Уларни олсангизлар, бунисини сизга тезлатиб берди, (ўтган воқеа) мўминларга ибрат бўлиши учун ва сизларни сироти мустақиймга бошлаш учун одамларнинг қўлини сиздан тўсди. Ва сизлар қодир бўлмаган бошқасини ҳам (ваъда қилди). Уни Аллоҳ иҳота қилган ва Аллоҳ ҳар бир нарсага қодир зотдир (Фатҳ сураси 18-21-оятлар). [1]

Ушбу воқеа Ҳудайбийя ғазотида бўлган эди. Мусулмонлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Ризвон дарахти остида байъат бердилар. Аллоҳ улардан шу ишлари боис рози бўлди. Усмон розияллоҳу анҳу Маккага мушриклар билан сулҳ тузгани кетган эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишининг номидан ўзлари байъат бердилар.

Аллоҳ таоло Ризвон байъатини берган кишиларга иккита мукофот берди: моддий ва маънавий:

Маънавий – Аллоҳнинг улардан рози бўлиши ва уларнинг қалбларига сакинат ва ҳотиржамликни туширишидир. Чунки, Аллоҳ таоло уларнинг қалбларидаги сидқ ва вафони билганлиги боис ушбу ваъдани берди.

Моддий – Хайбар ва Макканинг фатҳ бўлиши ва бу икки фатҳ натижасида келган ўлжалар. [2]

Ушбу ояти каримада ҳам Аллоҳ таоло саҳобаларнинг қандай улуғ зот эканликларини мақатаб зикр этмоқда. Ваҳоланки, саҳобалар ўлжалар учун ёки обрў-эътибор учун бу йўлни босмаган эдилар. Улар бу ишлари билан фақатгина Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг важҳини ирода қилишган эди холос. Аллоҳ таоло буларнинг барчасини билиб турганлиги боис улардан рози эканлигини баён қилиб келтирди.

Аллоҳ таоло саҳобалардан рози бўлганлиги каби бизлардан ҳам рози бўлсин!

Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти

4-курс талабаси Абдуссами Эргашев

 

[1] Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф роҳимаҳуллоҳнинг “Қуръони карим – маънолар таржимаси” китоби.

[2] Шайх Ваҳба Зуҳайли роҳимаҳуллоҳнинг “Тафсирул мунир” асари.

ss

Ушбу хабарни улашинг

Post Comment