“Саҳобаларнинг фазли борасида юз оят” туркумидан 26-оят

ss

وَلَقَدْ صَدَقَكُمُ اللَّهُ وَعْدَهُ إِذْ تَحُسُّونَهُمْ بِإِذْنِهِ حَتَّى إِذَا فَشِلْتُمْ وَتَنَازَعْتُمْ فِي الْأَمْرِ وَعَصَيْتُمْ مِنْ بَعْدِ مَا أَرَاكُمْ مَا تُحِبُّونَ مِنْكُمْ مَنْ يُرِيدُ الدُّنْيَا وَمِنْكُمْ مَنْ يُرِيدُ الْآخِرَةَ ثُمَّ صَرَفَكُمْ عَنْهُمْ لِيَبْتَلِيَكُمْ وَلَقَدْ عَفَا عَنْكُمْ وَاللَّهُ ذُو فَضْلٍ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ     سورة آل عمران 152

Батаҳқиқ, Аллоҳ ваъдаси устидан чиқди. Сиз Унинг изни билан уларни қира бошладингиз. Токи заифлашиб, амр ҳақида ихтилоф қилиб ва сиз суйган нарсани кўрсатганидан сўнг исён қилгунингизча. Орангизда дунёни хоҳлайдиган кимсалар бор ва орангизда охиратни хоҳлайдиган кимсалар бор. Сўнгра сизларни имтиҳон қилиш учун улардан бурди. Батаҳқиқ, сизни афв этди. Аллоҳ мўминларга фазл эгаси бўлган зотдир (Оли Имрон сураси 152-оят).

Уҳуд жангида ғолиб келиб турган мусулмонлар бирдан мағлубиятга учрашлари исён, сусткашлик ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амрларига хилоф қилиш оқибатида юзага келди. Ҳолбуки, Бадр ғазотида мусулмонлар сонлари, қуроллари оз бўлса ҳам, ғолиб келган эдилар. Бу эса, ўз навбатида, Аллоҳнинг мўминларга нусрат беришига ваъдаси мўминларнинг Аллоҳнинг амрига тўлиқ амал қилишларига боғлиқ эканлигини кўрсатади.

Илгарги инсонлар ҳам ҳозирги инсонлар каби бўлишган. Орзу-умидга берилиб яшашган. Киши ҳеч қачон нусратни шундайига мўминларга тортиқ қилиниши керак деб, кутиб ўтиравермасин. Ҳозирги кунда ҳам нусрат ўз оёғи билан келади, деб кутиб ўтиравериш керакми? Ёки бўлмаса, илм-маърифат ва тафаккуримизни ривожлантириб, ақл билан иш юритиш керакми? Албатта, иккинчиси! Ҳа рост. Аллоҳ таоло ҳақиқатда мўминларга нусратни ваъда қилган. Аммо, уни келишлиги учун аввал сабабларни қоим қилиб қўйиш керак.

Мўминлар ҳар қачон ҳақ устида бўлар экан, Аллоҳ таоло уларнинг мададкори бўлади. Қўрқоқлик, ноумидлик, ўзаро келишмовчиликлар ва дунёвий ҳоҳиш-истаклар кишининг мағлуб бўлишига асосий сабаблардандир.

Саҳобаларнинг фазлини қарангки, улар дунёга ҳирс қўйишмаган, уруш майдонида душмандан қўрқишмаган, улар фақатгина Аллоҳ таолодангина қўрқишган, ўрталарида ўзаро низолар, гина-андуҳлар бўлмаган ва энг асосийси Аллоҳ таоло ва Унинг росулига сўзсиз итоат қилишган. Шу сабабдан ҳам мусулмонлар ҳар жиҳатда бугунги кунгача устун бўлиб келган. Уҳуд жангида мағлуб бўлишликларини сабаби — мусулмонларга дарс бўлишлиги учун эди.

Аллоҳ таоло бугунги кунда мусулмонларга бўлаётган тазйиқларни пучга чиқарсин! Ё Аллоҳ! Исломни ва мусулмонларни азиз қилгин! Куфр ва кофирларни хор қилгин! Аллоҳ Ўзининг ишида ғолиб бўлган зотдир!

Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти

4-курс талабаси Абдуссамиъ Эргашев

Манбалар асосида тайёрлади

ss

Ушбу хабарни улашинг

Post Comment