“Саҳобаларнинг фазли борасида юз оят” туркумидан 4-оят

ss

﴿ لَا يَسْتَوِي مِنْكُمْ مَنْ أَنْفَقَ مِنْ قَبْلِ الْفَتْحِ وَقَاتَلَ أُولَئِكَ أَعْظَمُ دَرَجَةً مِنَ الَّذِينَ أَنْفَقُوا مِنْ بَعْدُ وَقَاتَلُوا وَكُلًّا وَعَدَ اللَّهُ الْحُسْنَى وَاللَّهُ بِمَا تَعْمَلُونَ خَبِيرٌ ﴾ [الحديد: 10[

Сизлардан ҳеч ким фатҳдан илгари эҳсон қилганларга ва урушда қатнашганларга баробар бўла олмас. Уларнинг даражалари фатҳдан сўнг эҳсон қилганлардан ва урушда қатнашганлардан кўра улуғдир. Аллоҳ барчага яхшиликни ваъда қилган. Ва Аллоҳ нима қилаётганингиздан хабардордир (Ҳадид сураси 10-оят). [1]

Ушбу оятнинг нозил бўлиш сабабида қуйидаги ривоят келтирилади:

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўтирган эдилар. У кишининг ҳузурларида Абу Бакр розияллоҳу анҳу бор эдилар ва у киши елкаларига бир матони ташлаб олган эдилар. Жаброил алайҳиссалом келиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Аллоҳ таолодан салом йўлладилар ва “Нега Абу Бакрнинг устида бу матони кўраяпман?” деб сўрадилар. У зот: “Ё Жаброил. У барча молини Фатҳдан олдин инфоқ қилган эди” деб жавоб бердилар. “Аллоҳдан унга ҳам салом айтинг ва Роббингиз “Мендан фақирлигинг учун розимисан ё норозимисан?”, деб сўраяпти деб айтинг” дедилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Бакр розияллоҳу анҳуга қараб “Жаброил сизга Аллоҳ таолодан салом айтаяпти ва Роббингиз сиздан “Мендан фақирлигинг учун розимисан ё норозимисан?” деб сўраяпти” дедилар. Абу Бакр розияллоҳу анҳу йиғлаб юбордилар ва шундай дедилар: “Мен Роббимдан норози бўламанми? Мен Роббимдан розиман. Мен Роббимдан розиман”. [2]

Ушбу ояти карима ҳам саҳобаларнинг қандай улуғ кишилар эканлигига далолат қилади.

Аллоҳ таоло барча саҳобалардан рози бўлгани каби бизлардан ҳам рози бўлсин!

Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти

4-курс талабаси Абдуссами Эргашев

 

[1] Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф роҳимаҳуллоҳнинг “Қуръони карим – маънолар таржимаси” китоби.

[3] Шайх Ваҳба Зуҳайли роҳимаҳуллоҳнинг “Тафсирул мунир” асари.

ss

Ушбу хабарни улашинг

Post Comment