САБР ИЙМОННИНГ АФЗАЛИ

ss

Набий алайҳисалом айтадилар. «Вабо тарқалган жойдан қочган киши ба мисоли урушдан кочган одам кабидир. Вабо тарқалган жойда сабр қилиб ўтирган киши ба мисоли урушда сабр қилган каби савоб олур”.

Ҳа азизлар, вабо эпидемияси тарқалган жой ҳам ба мисоли уруш вақтига ухшайди, кўп итоат ва сабрни талаб килади, урушда ғолиб бўлиш воситаларидан бири матонатли ва сабрли бўлишдир.

Чиройли сабр воситаси билан бугун бизлар душманни енгамиз.Душман аниқ, митти кузга куринмайдиган махлуқ, COVID — 19.

Хозир сабрли бўлиб, қилмаслик зарур бўлган ҳолатлар тўғрисида баён қиламиз.

Биринчи — Энг аввало сабр қилиб уйда қоламиз.

Иккинчи — Рамазони шариф рўзасини ихлос ва сабр қилиб тутамиз.

Учинчи — сабр қилиб ихтиёрий равишда нафсимизни ва рохатимизни тиямиз.

Тўртинчи — бошимизга тушган озгина қийинчиликларга сабр киламиз.

Бешинчи — ёру — биродарларимиз билан масофа сақлаб суҳбат киламиз.

Олтинчи — ифторликни ўз уйимизда қиламиз ва сабр қилиб яқин қариндошларимизникига ҳам ўтмаймиз.

Етинчи — таровеҳ намозларини уйда уқиймиз, бу ҳолат мўмин — мусулмон учун анча оғир бўлса ҳам сабр қиламиз.

Ёқуб (а.с) ўғиллари Юсуф (а.с)ни йўқотиб қўйганларида шундай деган эдилар «Энди мени ишим чиройли сабр килишдир».

Айюб (а.с) бемор бўлиб ётганларида баданлари ириб қуртлаб кетди. Айюб (а.с) 18 йил сабр қилиб сўнг “Парвардигорим менга мусибат етди. Ўзинг раҳмлиларнинг рахмлироғисан”, деб дуо қилдилар.

Албатта азизлар, кўп яхши ва фаровон кунларни бошимиздан ўтказдик баъзи ҳолларда исроф ва нуқсонларни кўпайтирдик. Энди эса, ўзимизни англашимиз учун имконият бўлди, инсон аввало ўзини яхши англамоғи керак, нима учун яратилганини, нимани хоҳлашини, нима учун яшашини, максади нимадан иборат эканини тушуниб етса, инсон бутун вужудида енгиллик ва хотиржамликни ҳис килади.

Аллоҳ таоло митти махлуқ бўлмиш коронани юбориб, инсонни заиф мавжудот эканини тушунтириб берди. Расулуллох (с.а.в) дедилар: «Ҳамма нарса такдирга кўрадир, ҳатто ожизлик ва уддабуронлик ҳам».

Демак башариятнинг такдирида бу синовли кунлар бор экан, уни тақдирдан деб билишимиз лозимдир.

Сўзимизнинг интиҳосида Пайгамбаримиз (а.с)нинг гўзал ҳадисларини баён қиламиз: «Иймоннинг афзали сабр ва бағрикенгликдир».

Сабр, бағрикенглик, саҳоват ва кўмак хозирги имтиҳонли кунларда энг зарур бўлган амаллардандир. Аллоҳим бизлар заифмиз, Сен қудратлисан қудратингни чекки йўқ, бизларга сабр бергин, бизларга ғамхўрлик ва меҳрибонлик қилгин! албатта Сен Буюк ва ҳамма нарсага Қодирсан!

Акмал Маматқулов Самарқанд шаҳар “Оби Раҳмат” жоме масжиди имом-хатиби

ss

Ушбу хабарни улашинг

Post Comment