Салом — одоб ахлоқнинг энг юксан чўққисидир

ss

Салом   арабчада « Тинчлик-омонлик, ва саломатлик”  каби маъноларни англатади. Салом калимаси,  илк инсон ва илк пайғамбар Одам  (а.с) дан буён бордир.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ خَلَقَ اللَّهُ آدَمَ وَطُولُهُ سِتُّونَ ذِرَاعًا ثُمَّ قَالَ اذْهَبْ فَسَلِّمْ عَلَى أُولَئِكَ مِنْ الْمَلَائِكَةِ فَاسْتَمِعْ مَا يُحَيُّونَكَ فانها تَحِيَّتُكَ وَتَحِيَّةُ ذُرِّيَّتِكَ فذهب فَقَالَ السَّلَامُ عَلَيْكُمْ فَقَالُوا السَّلَامُ عَلَيْكَ وَرَحْمَةُ اللَّهِ فَزَادُوهُ وَرَحْمَةُ اللَّهِ

Абу Ҳурайра р.а дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ  соллоллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:  “Аллоҳ  таоло Одам алайҳиссаломнинг  бўйларини олтмиш зироъ  қилиб яратди.  Сўнгра Аллоҳ таоло   Одам алайҳиссаломга: “ Анау малоикаларга  салом бер ва саломинга қандай  жавоб қайтаришларига  қулоқ  сол.  У сенинг  ва зурруётларингнинг саломлашларинг бўлади” деди. Одам  алайҳиссалом борди ва “Ассалому алайкум” деди, Малоикалар “Ассалому алайка  ва раҳматуллоҳи”, деб жавоб бердилар  ва  “ва раҳматуллоҳини” зиёда қилдилар. (Бухорий ривояти)

Салом  Аллоҳ таолонинг исимларидан бир исм бўлгани каби жаннат исимларидан ҳам бир исмдир.

{ وَاللَّهُ يَدْعُو إِلَى دَارِ السَّلامِ وَيَهْدِي مَنْ يَشَاءُ إِلَى صِرَاطٍ مُسْتَقِيمٍ (25) سورة يونس }

“Аллоҳ дорус-Саломга  даъват қилур ва ўзи ҳоҳлаганларни тўғри йўлга ҳидоят қилур”                                                                                                                                                                                  

Салом  калимасини Қуръони Каримда жаннат аҳилларининг  бири бирларига саломи

دَعْوَاهُمْ فِيهَا سُبْحَانَكَ اللَّهُمَّ وَتَحِيَّتُهُمْ فِيهَا سَلَامٌ وَآَخِرُ دَعْوَاهُمْ أَنِ الْحَمْدُ لِلَّهِ رَبِّ الْعَالَمِين

“У ерда дуолари “Аллоҳим  сени поклаб ёд этармиз”дир  у ердаги саломлашишлари “Салом”дир. Охирги дуолари  эса “ Ҳамд оламларнинг Робби Аллоҳга демоқдир”  (Юнус сураси 10- оят)

малоикаларни инсонларга саломи, инсонларни бир бирига саломи, каби маъноларда ҳам қўлланилган.

Саломнинг берилиш шакллари

Салом берилганда  ундан гўзалроқ ёки ўша саломнинг ҳудди ўзидек жавоб бериш керак. Аллоҳ таоло Қуръони каримда  шундай марҳамат қилади;

وَإِذَا حُيِّيتُمْ بِتَحِيَّةٍ فَحَيُّوا بِأَحْسَنَ مِنْهَا أَوْ رُدُّوهَا إِنَّ اللَّهَ كَانَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ حَسِيبًا

Қачон сизга бир саломлашиш ила салом берилса, ундан кўра яхшироқ алик олинг ёки худди ўзидек жавоб беринг.Албатта  Аллоҳ ҳар бир нарсанинг ҳисобини олувчидир.                      (Нисо сураси 86- оят)

Аллоҳ таола бир киши бошқа бир кишининг уйига кирар экан изн олиб киришлигини тавсия қилмоқдадир.

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا لَا تَدْخُلُوا بُيُوتًا غَيْرَ بُيُوتِكُمْ حَتَّى تَسْتَأْنِسُوا وَتُسَلِّمُوا عَلَى أَهْلِهَا ذَلِكُمْ خَيْرٌ لَكُمْ لَعَلَّكُمْ تَذَكَّرُونَ

“Эй иймон келтирганлар ! Ўз уйларингиздан бошқа уйларга то изн сўрамагунингизча ва уларнинг аҳлига салом бермагунингизча кирманглар. Ана шундай қилмоғингиз сиз учун яхшидир. Шоядки, эслатма олсангиз.” (Нур сураси 27- оят)

Яна Аллоҳ таоло уйларга кирганда барака, омонлик ва гўзаллик тилаб киришликни тафсия қилмоқда.

فَإِذَا دَخَلْتُمْ بُيُوتًا فَسَلِّمُوا عَلَى أَنْفُسِكُمْ تَحِيَّةً مِنْ عِنْدِ اللَّهِ مُبَارَكَةً طَيِّبَةً كَذَلِكَ يُبَيِّنُ اللَّهُ لَكُمُ الْآَيَاتِ لَعَلَّكُمْ تَعْقِلُونَ

“Уйларга кирган чоғинигзда ўзларингизга  Аллоҳдан бўлган покиза ва муборак табрик ила салом беринглар.Аллоҳ сизларга оятларини ана шундай баён қилур.Шоятки ақил юрутсангиз.   ( Нур сураси 61-оят)

Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам бир ҳадисда саломнинг турли хил шакллари бор эканлигини ва ҳар саломнинг ўзини жавоби бор эканини таълим берганлар.

عَنْ عِمْرَانَ بْنِ حُصَيْنٍ قَالَ جَاءَ رَجُلٌ إِلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ السَّلَامُ عَلَيْكُمْ فَرَدَّ عَلَيْهِ السَّلَامَ ثُمَّ جَلَسَ فَقَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَشْرٌ ثُمَّ جَاءَ آخَرُ فَقَالَ السَّلَامُ عَلَيْكُمْ وَرَحْمَةُ اللَّهِ فَرَدَّ عَلَيْهِ فَجَلَسَ فَقَالَ عِشْرُونَ ثُمَّ جَاءَ آخَرُ فَقَالَ السَّلَامُ عَلَيْكُمْ وَرَحْمَةُ اللَّهِ وَبَرَكَاتُهُ فَرَدَّ عَلَيْهِ فَجَلَسَ فَقَالَ ثَلَاثُونَ

Имрон ибн Ҳусайн р.а айтадилар. Бир киши Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келди. Бас у киши Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламга “Ассалому алайкум” деди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам унинг саломига (ҳудди уша саломдек) жавоб қайтардилар.  сўнгра у ўтирди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам ўнта (савобга ега бўлди) дедилар.Сўнгра бошқа киши келиб “Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ” деди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам унинг саломига (ҳудди ўша саломдек)  жавоб қайтардилар.Сўнгра у ҳам ўтирди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам  йигирмата (савобга ега бўлди) дедилар. Сўнгра бошқа киши келиб “Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи  ва баракатуҳу” деди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам унинг саломига ҳам (ҳудди уша саломдек)  жавоб қайтардилар.Сўнгра у ҳам ўтирди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам  ўттизта  (савобга ега бўлди) дедилар. (Абу Довуд ривояти)

Саломлашишдаги одоб нималардан иборатдир?

   1- Муъминлар бор жойга кирганда ва у жойдан чиққанда салом бериши.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ قَال قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا انْتَهَى أَحَدُكُمْ إِلَى الْمَجْلِسِ فَلْيُسَلِّمْ فَإِذَا أَرَادَ أَنْ يَقُومَ فَلْيُسَلِّمْ فَلَيْسَتْ الْأُولَى بِأَحَقَّ مِنْ الْآخِرَةِ

 

Абу Ҳурайра р.а дан ривоят қилинади. Абу Ҳурайра р.а айтдилар. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам “Агар сиздан бирортангиз бирор бир мажлисга келганида салом берсин .Агар ўша мажлисдан  туришликни ирода қилса,бас яна салом берсин. Чунки охирги салом биринчисидан фазилатлироқдир.”дедилар (Абу Довуд ривояти)

2-Ғайри муслим кишиларга йўлиққанда аввал уларни салом беришини кутиб, улар салом бергандан кейин  “ва алайкум” демоқ.

Имом Муслим  Саҳийҳул-Муслим номли асарларида Аҳли китобларга  биринчи бошлаб салом беришни қайтариш , ва уларга қандай жавоб қайтариш бобида қуйидаги ҳадиси шарифни келтирадилар.

Анас ибн моликдан ривоят қилинади; Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам “Агар сизга аҳли китоб (насроний , яҳудий) лар салом берсалар ,бас сиз “ва алайкум”денг”дедилар.                           ( Муслим ривояти)

3-Мусолмонлар бор жойда таниса ҳам танимаса ҳам уларнинг олдиларига бормасдан аввал салом бермоқлик

عَبْدِ اللَّهِ بْنِ عَمْرٍو رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا   أَنَّ رَجُلًا سَأَلَ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَيُّ الْإِسْلَامِ خَيْرٌ قَالَ تُطْعِمُ الطَّعَامَ وَتَقْرَأُ السَّلَامَ عَلَى مَنْ عَرَفْتَ وَمَنْ لَمْ تَعْرِفْ

Абдуллоҳ ибн Амр.адан ривоят қилинади: “Бир киши ; Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламдан: “Исломдаги қайси (амал) яхшироқ?”деб сўради. У зот “Таом беришинг ҳамда таниган танимаганга салом беришинг”, дедилар”

4- Саломлашишда; кичик каттага, озчилик кўпчиликка,  юриган ўтирганга, улов устидаги яёв юрганга салом бермоқлиги одобига риояа қилишлик.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يُسَلِّمُ الصَّغِيرُ عَلَى الْكَبِيرِ وَالْمَارُّ عَلَى الْقَاعِدِ وَالْقَلِيلُ عَلَى الْكَثِيرِ

Абу Ҳурайра р.адан ривоят қилинади: Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам “Кичик каттага, ўтувчи ўтирганга. Озчилик кўпчиликка салом беради”дедилар. (Бухорий ривояти)

عَبْدِ الرَّحْمَنِ بْنِ زَيْدٍ أَنَّهُ سَمِعَ أَبَا هُرَيْرَةَ يَقُولُ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يُسَلِّمُ الرَّاكِبُ عَلَى الْمَاشِي وَالْمَاشِي عَلَى الْقَاعِدِ وَالْقَلِيلُ عَلَى الْكَثِيرِ

Абдурраҳмон ибн Зайд р.а  Абу  Ҳурайра р.а “ Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам “улов устидаги киши пиёдага, пиёда киши ўтирган кишига, озчилик кўпчиликка салом беради”дедилар, деб айтаётганларини эшитганлар. . (Бухорий ривояти)

Сало бериш хусусида шу каби одобга риоя қилиш билан биргаликда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам салом беришликка тарғиб қилиш учун шундай марҳамат қилганлар :

عَنْ أَبِي أُمَامَةَ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِنَّ أَوْلَى النَّاسِ بِاللَّهِ مَنْ بَدَأَهُمْ بِالسَّلَامِ

Абу Умома р.адан ривоят қилинади: “ Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам “Албатта инсонларнинг Аллоҳ таоло наздида энг аълоси энг бошда салом берган кишидир”дедилар”  (Абу Довуд ривояти)

Бошқа бир ҳадисда;

عَنْ أَبِي أُمَامَةَ قَالَ قِيلَ يَا رَسُولَ اللَّهِ الرَّجُلَانِ يَلْتَقِيَانِ أَيُّهُمَا يَبْدَأُ بِالسَّلَامِ فَقَالَ أَوْلَاهُمَا بِاللَّهِ

Абу Умома р.адан ривоят қилинади: Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламга “Эй Расулуллоҳ икки киши бир бирига йўлиққанида қайсси киши биринчи салом беради” дейилди, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам:У икаласидан Аллоҳга энг яқин бўлгани”дедилар”                  (Тирмизий ривояти)

5-Фасод чиқармаса ақрабо хотинлар билан саломлашмоқ,

شَهْرِ بْنِ حَوْشَبٍ يَقُولُ أَخْبَرَتْهُ أَسْمَاءُ ابْنَةُ يَزِيدَ مَرَّ عَلَيْنَا النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فِي نِسْوَةٍ فَسَلَّمَ عَلَيْنَا

 

Шаҳр бин Ҳавшаб  р.а Асмо бинту Язид р.а шундай деганларини  хабар қилиб айтадилар:”Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам биз аёллар олдидан ўтдилар. Ва бизга Салом бердилар”.дедилар.              (Абу Довуд ривояти)

شَهْرَ بْنَ حَوْشَبٍ يَقُولُ سَمِعْتُ أَسْمَاءَ بِنْتَ يَزِيدَ تُحَدِّثُ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ مَرَّ فِي الْمَسْجِدِ يَوْمًا وَعُصْبَةٌ مِنْ النِّسَاءِ قُعُودٌ فَأَلْوَى بِيَدِهِ بِالتَّسْلِيمِ وَأَشَارَ

Шаҳр бин Ҳавшаб р.а Асмо бинту Язид  р.а  шундай деганларини эшитдим дейдилар: Асмо бинту Язид  р.а “Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам бир куни масжидда бир гуруҳ аёллар ўтирганда қўллари билан ишора қилиб салом бериб ўтдилар” дедилар.  (Тирмизий ривояти)

6- Болалар билан саломлашмак .

عَنْ سَيَّارٍ قَالَ كُنْتُ أَمْشِي مَعَ ثَابِتٍ الْبُنَانِيِّ فَمَرَّ عَلَى صِبْيَانٍ فَسَلَّمَ عَلَيْهِمْ فَقَالَ ثَابِتٌ

كُنْتُ مَعَ أَنَسٍ فَمَرَّ عَلَى صِبْيَانٍ فَسَلَّمَ عَلَيْهِمْ وَقَالَ أَنَسٌ كُنْتُ مَعَ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَمَرَّ عَلَى صِبْيَانٍ فَسَلَّمَ عَلَيْهِمْ

Сайёр р.а дан  ривоят қилинади:У киши ; “Собит ал-Бунноний билан юриб кетаётган эдик,ёш болаларни олдидан ўтдик собит ал-Бунноний уларга салом бердилар.Ва Анас р.а билан бирга юриб кетаётганимизда  Анас р.а ёш болар олдидан уларга салом бериб ўтдилар.Ва манга айтдиларки; “ман   Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам билан ёш болалар олдидан ўтдим ва Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам уларга салом бериб ўтдилар” деб  айтадилар, дедилар. .  (Тирмизий ривояти)

7-Салом берадиган киши саломини ва алик оладиган киши алик олишини жуда баланд ҳам жуда паст хам қилмаслиги.

8- Салом бериш учун баҳона  ва фурсат охтариш.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ قَالَ إِذَا لَقِيَ أَحَدُكُمْ أَخَاهُ فَلْيُسَلِّمْ عَلَيْهِ فَإِنْ حَالَتْ بَيْنَهُمَا شَجَرَةٌ أَوْ جِدَارٌ أَوْ حَجَرٌ ثُمَّ لَقِيَهُ فَلْيُسَلِّمْ عَلَيْهِ أَيْضًا

Абу Ҳурайла р.а дан ривоят қилинади; Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам Сиздан бирингиз биродари билан қаршилашса, салом берсин. Агар дарахт ёки девор улар орасига кириб сўгнра яна бир бирлари билан қаршилашсалар яна салом берсин” дедилар.

Мусулмон уммати ана шу  одобларга риоя қилиб яшаганлари учун ҳам бутун дунё уларни бу одоб ахлоқларига ҳавас қилиб яшаганлар ва одоб ахлоқ масаласида мусулмонларга тақлид қилиб келганлар .Афсус бугунги кунда биз  бирвақтлар ўз одоби билан бутун дунёга устозлик қилган буюк зотларнинг авлодлари  эканимизни унутиб қўйдик ва одоб ахлоқ масаласида бир вақтлар маданият ва одобни биз мусулмонлардан ўрганганлардан ўрганнишга ҳаракат қилдик.Аслида Ислом одоб ахлоқ  ва юксак маданият ва маърифатни минг йиллардан бери бутун дунёга тараннум этиб келган бир илоҳий диндир. Аллоҳ таоло биз мусулмон аждодларимизга муносиб авлод бўлишимизни насиб айласин .Омин!

 Хамзаев Нажмиддинхон, Ғўс жоме масжиди имом хатиби 

ss

Ушбу хабарни улашинг

Post Comment