САМАРҚАНДДА ЭНГ МАЪРИФАТЛИ ИМОМ-2019 ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

ss

Бугунги тараққиёт талабларига жавоб берадиган, кучли илмий салоҳиятга эга, юқори касбий маҳорат соҳиби бўлган, ташаббускор, илғор фикрли, инновацион ғоялар муаллифи, тадбиркор, ишбилармон, замон ахборот технологияларидан етарлича фойдалана оладиган ва кенг халқ оммасига ўз фикрини етказиш қобилиятига эга бўлган энг иқтидорли, фаол имом хатибларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлаш, ўз йўналиши бўйича рағбатлантириш мақсадида ҳар йили Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги имом хатиблар ўртасида “Энг маърифатли имом” танлови ўтказиб келинмоқда. Бугун 24 июл куни Самарқанд вилоятининг туман ва шаҳар босқичларида ғолиб бўлган 16 нафар имом хатиб ва имом ноиблари иштирокида вилоят босқичининг  “Энг маърифатли имом 2019” кўрик танлови бўлиб ўтди.

Танловнинг вилоят босқичида иштирокчилар тафсир, тажвид, ақоид, фиқҳ илмларидан ва имомлик фаолиятига оид берилган саволлар асосида беллашдилар.

Ҳакамлар ҳайъати хулосасига биноан танлов якуни бўйича

Биринчи ўринга Тайлоқ туман «Жума бозор» жоме масжиди имом хатиби Абулсаидов Самариддин;

Иккинчи ўринга  Каттақўрғон шаҳар «Муҳаммад Наққибек» жоме масжиди имом хатиби Назаров Анвар лойиқ деб топилди.

Учинчи ўринга Иштихон туман «Зарбанд» жоме масжиди имом хатиби Раббимов Мансур;

  Бундан ташқари йил давомида самарали фаолият кўрсатган ва ўзини ибратли жиҳатларини кўрсата олган қатор имом хатиблар, имом ноиблари, масжид ходимлари қуйидаги номинациялар бўйича тақдирландилар:

  • Энг кўп обуна уюштирган имом” – Самарқанд шаҳар “Хўжа абду Дарун” жоме масжиди Маҳмудов Зафар
  • Энг кўп мақола нашр этган имом” – Пайариқ туман “Ислом нури” жоме масжиди имом хатиби Абдухолиқов Мансур
  • Энг обод масжид” – Пасдарғом туман “Нурул ислом” жоме масжиди
  • Энг интизомли имом” — Самарқанд шаҳар “Лаҳутий” жоме масжиди имом хатиби Ўмирқулов Ўткир
  • Энг тадбиркор имом” – Самарқанд шаҳар “Хўжа абду Дарун” жоме масжиди имом хатиби Маҳмудов Зафар
  • Энг фақиҳ имом” – Қўшработ туман “Домла Омануллоҳ Охун” жоме масжиди имом хатиби Абиев Абдуғани
  • Энг нотиқ имом” – Самарқанд шаҳар “Қўшҳовуз” жоме масжиди имом хатиби Қўнишов Ибодулло
  • Энг тарғиботчи имом” — Самарқанд шаҳар “Дамариқ” жоме масжиди имом хатиби Абдуманнонов Нурсултонхон
  • Энг хушовоз муаззин” — Самарқанд шаҳар “Шоҳи Зинда” жоме масжиди муаззини Ҳасанов Абдуғани
  • Энг ишбилармон мутавалли” – Ургут туман “Боғишамол” жоме масжиди мутаваллиси Холбобоев Амин
  • Энг бой кутубхона” – Нарпай туман “Нақшбандий” жоме масжиди кутубхонаси
  • Энг намунали таҳоратхона” – Каттақўрғон туман “Янгиравот” жоме масжиди таҳоратхонаси
  • Энг миришкор боғбон” Оқдарё туман “Махдуми Аъзам” жоме масжиди боғбони Бобонов Азим
  • Энг фидойи қўриқчи” — Самарқанд туман “Хўжа Аҳрор Валий” жоме масжиди қоровули Султонов Ўткурхон

Ғолиблар мақтов ёрлиқлари ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

“Энг маърифатли имом” кўрик танлови вилоят босқичида биринчи ўринни эгаллаган Тайлоқ тумани “Жумабозор” жоме масжиди имом-хатиби Абулсаидов Самариддин Республикада ўтказиладиган “Энг маърифатли имом”  кўрик танловига қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Самарқанд вилояти вакиллиги

ss

Ушбу хабарни улашинг

Post Comment