Шу билан кифояланамизми?

ss

Бир киши мендан сўради: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Ким “Лаа илааҳа иллаллоҳ” деб айтса Жаннатга киради”, деган гаплари тасдиқи ўлароқ бизнинг йўлимиз Жаннат томон эмасми?”.

Кейин унга эътибор билан қарадим. Орзу-умидлари ва қилаётган амалларига қарасам, бир-биридан анча узоқ. Диндан фақатгина ўзининг дангасалигига кифоя қиладиганини билади холос. Ояти каримадан эса “Ким бир яхшилик қилса, унга ўнта шунга ўхшагани бўлади” оятини ўқийди. Мақсад эса олқишлар ва мўл-кўл фойда олиш(!).

Кейин унга айтдим: “Сен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларидан фақатгина шунисини биласанми? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳадиснинг ёнида яна “Жаннатга туҳматчи кирмайди” деганлар.

“Жаннатга силайи раҳмни узувчи кирмайди” деганлар.

“Жаннатга қалбида зарра миқдорича кибри бўлган инсон кирмайди” деганлар.

“Бизга товламачилик қилган биздан эмас” деганлар.

“Юзларини тимталаб, ёқаларини йиртиб жоҳилият ишларини даъво қиладиган биздан эмас” деганлар.

“Бирор кишининг аёлини бузган (хорлаган) киши биздан эмас” деганлар.

“Катталаримизни ҳурмат қилмаган, кичикларимизга раҳм қилмаган ва олимларимизни ҳаққини билмаган биздан эмас” деганлар…

Мана бу суннатларни унитдингми? Ушбу суннатлар сенинг бўйнингга қилиш зарур бўлган ишларни юклайди-да! Ҳеч машаққат чекмасдан, ўзинг ўйлаганингдек Жаннат сеники бўлади деб ўйлама! Сен уни текинга олмоқчимисан?”.

Эгоистлар ўзларининг заиф ва ботил фикрларини оятларни ўзгартириш ва калималарнинг ўрнини алмаштириш устига қурадилар. Ҳеч нарса қилмасдан савобга эга чиқамиз деб ўйлайдилар. Кўчат экмасдан мева еб бўлармиди?! Улар ўзлари ўйлаган нарсадан бир бўлакни ҳам туймас! Бир нарсада қотиб қолганлар ўзларининг фикрлари асносида оят-ҳадисларга тескари иш қиладилар. Улар оятлардан фақатгина кўнгиллари тусаган ишни маъқуллашади.

“Шайх Муҳаммад Ғаззолий роҳимаҳуллоҳнинг маърузаларидан”

Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти

4-курс талабаси Абдуссами Эргашев таржимаси

ss

Ушбу хабарни улашинг

Post Comment