Сиҳоҳи ситта соҳибларининг бешинчиси

ss

У зот Аҳмад ибн Шуайб ибн Алий ибн Синан ибн Баҳр ибн Дийнор Насоий Абу Абдурроҳмандир.

У киши Хуросондаги Насо шаҳридан. Насога нисбат берилиб «Насоий» дейилади. Ҳижрий 215 йил туғилдилар. Ўз даврида ҳадис илмининг таянчи, замонаси аҳлининг умдаси, пешвоси, имоми ва диннинг буюк кишиларидан эди.

У зотнинг ҳадис китоби «Олти саҳиҳ»нинг биридир. Ҳадис уламолари ичида асл ҳадислар билимдонларининг имоми ва пешқадами эди. У киши ўн беш ёшга етганда Қутайба ибн Саъид ал‑Балхийнинг ҳузурига бориб, бир йилу икки ой давомида ҳадис эшитади. Илм талаб қилиб, Хуросон, Ҳижоз, Миср, Ироқ, Арабистон ярим ороли, Шом каби юртларни кезиб чиқди. Сўнгра Мисрда «Ал-Қанадийл» номли машҳур китоб бозори яқинида яшади.

Унинг таълиф этган китоблар қуйидагилар: «Хасоису фии фазли Алий ибн Абу Толиб ва оли байт», «Китобу аз-зуафо вал матрукийн», «Маносику ан-Насоий», «Жамъу муснад Молик ибн Анас ва муснад Алий ибн Абу Толиб».

Уламолар: «Сунани Насоий» даража жиҳатидан «Саҳиҳайн»дан кейин туради, чунки у «Сунан»китоблари орасида заиф ҳадислари энг кам китобдир», дейишган. Бу китоб бизгача етиб келган бўлиб, унда олти мингга яқин ҳадис жамланган. У биринчи марта ҳижрий 1256 санада (милодий 1840) Ҳиндистонда чоп этилган.

 

Ҳоким айтади: «Абул Ҳасан ДораҚутнийни бир неча бор мана бундай деганини эшитдим»: «Абу Абдурроҳман ўз замонида ровийларни жарҳ ва таъдили ҳамда ҳадис илми билан ким тилга олинса  барчасидан муқаддамдир».

Ул зот вараъ ва тақвонинг энг ниҳоясида бўлиб энг афзал рўза Довуд рўзасини канда қилмасди. Бир кун рўза тутар, бир кун очарди.

Мисрда турдилар ва бу ерда китоблари ёйилди. Кишилар у зотдан илм олишди. Кейин Димашққа кўчдилар. Ҳижрий 300 – йил Сафар ойининг 13 — душанба куни 85 ёшда вафот этдилар. У кишини Аллоҳ раҳамат қилсин.

Хайруллоҳ Саттаров тайёрлади

 

ss

Ушбу хабарни улашинг

Post Comment