“ТЎҚМОНБОЙ” ҚАБРИСТОНИДА ҲАШАР

ss

Самарқанд шаҳрининг йўлдош шаҳарчаси – Кимёгарлар қўрғонида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Э.Турдимов ташаббуси билан ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, ички йўл­лар, пиёдалар йўлаги, кўп қаватли уйлар ҳамда ижтимоий соҳа объектларини мукаммал таъмирлаш бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Амалга оширилаётган ислоҳотлар ичида шаҳарга туташ бўлган Пастдарғом тумани ҳудудига кирувчи “Тўқмонбой” қабристони ҳам обод ҳолатга келтирилмоқда.

17 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси вилоят вакиллиги ҳамда Пастдарғом тумани имом хатиблари қабристонда ташкил этилган ҳашарга ўз ҳиссаларини қўдилар. Тозалаш ишларига кўмаклашиш асносида 100 нафарга яқин ҳашарчиларга тушлик дастурхони ташкил этилди.

Шариатимиз кўрсатмаларига кўра ўтганларни қабрларини зиёрат қилиш, қабристонларни озода сақлаш суннат амаллардандир. Чунки Пайғамбаримиз (с.а.в.) шундай марҳамат қилганлар: “Сизларга қабрлар зиёратини тақиқлаган эдим. Мана энди қабрларни зиёрат этаверинг, зеро, у сизларга охиратни эслатади” деганлар.

Аллоҳ таоло ўтганларимизнинг руҳларини шод, қабрларини пурнур айласин.

 

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги

ss

Ушбу хабарни улашинг

Post Comment