Тўрт фиқҳий мазҳаб мусулмон умматининг ижмоси

ss

Фиқҳий масалалар бўйича машҳур, маъруф ва мўтабар бўлган тўрт мазҳаб Ҳанафий, Шофеъий, Моликий ва Ҳанбалий мазҳаблари ҳақ эканига, уларга эргашиш зарурлигига мусулмон уммати ижмо қилган. Ушбу ҳақиқатни қуруқ гап эмаслигини такидлаш учун бу борада барча маълмотлар китобларда жамланган. Бу тўртала мазҳаб бошилар мазҳабларни тузишда биринчи ўринда қуръонни, иккинчи ҳадисни, учинчи саҳобаларни гапларини ундан кейин қиёс ва истеҳсонга эргашганлар. Минг афсуслар бўлсинки ҳозирги кунда бизга мазҳаб керакмас, биз ўзимиз тўғридан тўғри динга амал қилиб кетаверамиз дейдиган мазҳабсизлар пайдо бўлиб, бугунги кунда турли хил ихтилофларга, ҳаттоки уруш қон тўкишларга сабаб бўлмоқда. Ваҳоланки, уламоларимиз фиқҳий мазҳабларга амал қилиш айниқса бугунги кунда янада аҳамиятли эканини такидламоқдалар. Чунки фиқҳий мазҳабга амал қилиш ҳозирда мавжуд бўлган турли ихтилофлар ва келишмовчиликларнинг олдини олиб, ҳар-бир киши ўз мазҳабига амал қилган ҳолда бошқа мазҳабларни ҳам ҳурматлашига сабаб бўлади.

Фиқҳий мазҳаблар ҳақида бизлардан аввалгилар, уларнинг мусулмон уммати бирлиги учун тутган йўллари қанчалар аҳамиятли бўлганлиги яққол кўриниб турибди. Аллоҳ таоло қуръони каримда “фирқага бўлинманглар” деб марҳамат қилган. Энди бир ўйлаб кўрайлик мазҳаблар бўлмаганда нима бўларди. Ҳар ким ўзича қуръон оятларини таржима қилса, ҳадисларни ўзича талқин қилса бутун ислом умматининг боши ихтилофдан чиқмай қолар эди. Билингки ушбу тўрт мазҳабни ушлашда катта фойда бор ва улардан воз кечишда катта фасод ва бузғунчиликлар бордир. Мисол қилиб айтсак бу уммат шариъатни танишда ўтган олимларга суянишга ижмо қилиб келганлар. Демак тобеъинлар саҳобаларга суянган, табаъа-тобеъинлар тобеъинларга суянганлар. Шунингдек ҳар бир табақадаги олимлар ўзларидан олдингиларга суянганлар. Шундай экан ҳозирги кунда бизлар ҳам албатта мазҳаб бошиларнинг тузиб қолдирган йўлларига эргашишимиз вожиб бўлади.

Раҳимов Исматулло Каттақўрғон тумани “Хўжа Ибрахим ота” масжиди имом хатиби

ss

Ушбу хабарни улашинг

Post Comment