Таҳажжудга турайлик!

ss

Тунда намоз ўқиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларидандир. Тунда намоз ўқишга ёрдам берадиган, уламолар зикр қилган кўрсатмалар қуйидагилардир:

1 — Кундузи маъсиятларидан сақланишлик;

Бир киши Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳнинг олдига келиб, «Эй Абу Саид! Тунда қоим бўлишга қийналаяпман» деди. Шунда у киши: «Каъбанинг Роббисига қасамки, сени гуноҳлар кишанлаб қўйибди» дедилар.

2 — Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Алий розияллоҳу анҳу ва Фотима розияллоҳу анҳога ўргатган вирдларни қилиш;

Бу вирд — ўттиз уч марта тасбеҳ, ўттиз уч марта ҳамд ва ўттиз тўрт марта такбир айтишликдир.

3 — Тунни Аллоҳнинг розилигидан бошқа нарса учун бедор ўтказмаслик;

Ўн икки ёки биргача ўхламаган киши қандай қилиб, тунда қоим бўлсин?! Ахир, бу вақт салафи солиҳлар қоим бўладиган пайтку!!!

4 — Кундузи кечаси қоим бўлишни ният қилган ва Аллоҳнинг розилигини талаб қилган ҳолида қайлула (мизғиб) олиш.

Чунки, кундузи дам олинадиган бўлса, кечаси машаққат сезилмайди. Бу шунингдек, кишини хушуъсини ҳам зиёда қилади. Ниятни қўшимча қилдик. Чунки, ҳар бир ишда кишининг нияти эътиборга олинади.

Аллоҳ таоло бизларни тунлари қоим бўладиган бандалари қаторидан қилсин!

Доктор Оиз Қарнийнинг «Сен Аллоҳни муҳофаза қилАллоҳ сени муҳофаза қилади» китобидан Абдуссамиъ Эргашев таржимаси.

ss

Ушбу хабарни улашинг

Post Comment