Тавозели толиби илм Аллоҳ таоло ва инсонлар наздида шарафлидир

ss

Бир куни Аллоҳ таолога йўл бошлайдиган ёш йигит Боғдодда илм ҳалқаси қилиб, инсонларга дарс бера бошлади. Инсонлар унга қаттиқ боғланиб қолишди. Баъзи илмдан хабари бор кишилардан бирининг қалби ҳасадга тўлди. У йигитнинг илм мажлисига келиб, уни шарманда қилмоқчи бўлди. Дарс бошланди. Ниҳоят, якунлашиб қолганида ҳалиги киши ўрнидан туриб, шундай деди:

— Эй, бу! Ҳозир сен бизга айтган нарсани биз эшитмаганмиз? Буларни қаердан олиб гапираяпсан? Бу илм эмас!

Йигит унга ҳотиржамлик билан:

— Эй, жаноб! Сиз барча илмларни жамлаганмисиз?

Лол қолдирувчи савол. Агар “ҳа” деганида эди, Бақара сурасининг “Унинг илмидан ҳеч нарсани иҳота қила олмаслар. Магар, Ўзи ҳоҳлаганини, холос” ва Исро сурасининг “Илмдан фақатгина озгинасигагина етдингиз” оятларига хилоф қилган бўлар эди.

— Йўқ, — деб жавоб берди.

— Қанчасини ҳосил қилгансиз?

— Ярмини.

— Мен ушбу дарсда айтганларим сиз билмайдиган ярмидир, — деб жавоб қайтарди йигит.

Инсон тавозели бўлиши керак. “Мен билувчиман” деб айтмаслиги керак. Балки, “Мен Аллоҳнинг фазли ила билувчиман” деб айтсин. Шу зайлда киши илм ўргангани сари олим бўлаверади. Агар, киши ўзини олим деб билса, дарҳақиқат у жоҳилдир. Агар “Мен илм талаб қилувчиман, сиз эса олимсиз” деб айтса зарари йўқ. “Билмайман” деб айтишликнинг ҳеч уят жойи йўқ.

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга бир неча саволлар берилганида у зот “Билмайман” деб жавоб берганлар. Ҳатто, у зотга ваҳий нозил бўлгач жавоб берганлар. Бу ер юзидаги илм чўққисидир.

Умар розияллоҳу анҳу: “Агар биз “Билмайман” сўзини билмаганимизда, ҳалокатга юз тутар эдик” деганлар.

Аллоҳ таоло барча толиби илмларга манфаатли илм ато қилсин! Кишини ўзини олим деб билишидан Ўзи сақласин!

Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти

4-курс талабаси Абдуссами Эргашев

Араб тилидан таржима қилди

ss

Ушбу хабарни улашинг

Post Comment