ТАЙЛОҚ ТУМАНИДА ЯНГИ МАСЖИД ҚУРИЛИШИ БОШЛАНДИ

ss

photo_2019-08-17_11-40-41photo_2019-08-17_11-40-34

Масжидлар барпо этиш, обод қилиш ҳамда уларни таъмирлаш улуғ савобли амаллардир. Кўплаб масжидлар замонавий шаклда таъмирланиб, чиройли ва қулай ҳолатга келтирилмоқда.

Халқимиз бундай жоме масжидларда ибодатларини хотиржам адо этаётганларидан мамнунлар ва бу каби хайрли ишлар диний қадриятларимизга бўлган улкан эътиборнинг натижасидир.

Бугун, 17 август куни “Абдураҳмон ад-Доримий” жоме масжидининг янги биносини қуриш учун илк ишлар амалга оширилди. Ушбу тадбирда Тайлоқ туман ҳокими Б.Бобоназаров, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Самарқанд вилоят вакили ўринбосари Х.Саттаров, Тайлоқ туман бош имом хатиби Б.Исмоилов, нуроний отахонлар, маҳалла фаолларари ва масжид жамоаси иштирок этди. Йиғилганлар хайрли дуо, эзгу ниятлар билан табаррукона бино пойдеворига режа тортдилар. Масжид тез орада қад кўтариб, ҳудуд аҳолисининг диний-маърифий билимлари, ахлоқи, ибодатлари учун мунаввар маскан бўлиб хизмат қилишини тилаб дуои хайрлар қилинди.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги

ss

Ушбу хабарни улашинг

Post Comment