Тилло узук воқеаси

ss

Бир куни саҳобалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қўлларида тилло узукни кўрдилар ва ўзлари учун ҳам тилло узук ясатиб, тақиб олдилар. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тилло узук ясатдилар. Уни кўз томонини кафт томонларига қилиб тақар эдилар. Инсонлар ҳам узук ясатиб олдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам минбарда ўтирганларида, уни ечиб олдилар ва “Мен манави узукни тақар эдим. Кўз томонини ичкари томонга қилар эдим” дедилар-да, уни улоқтириб юбордилар. Сўнг “Уни ҳеч қачон тақмайман” дедилар. Инсонлар ҳам узукларини ечиб, улоқтирдилар” [1].

Бошқа бир ривоятда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кишининг қўлида тилло узукни кўрдилар ва уни қўлидан олиб, ерга ташладилар. У кишининг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган итоатлари кучлилиги сабабидан “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ташлаган нарсани мен кўтармайман” деб узукни олмадилар.

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кишининг қўлида тилло узукни кўриб, уни олдилар-да ерга улоқтирдилар ва “Сизлардан бирингиз дўзахдан бўлган кўмирга интилиб, уни қўлига тақиб оладими?” дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кетганларидан сўнг, у кишига “Узугинггни олмайсанми? Уни сотиб фоида қиласан” деб айтилди. У киши: “Аллоҳга қасамки, уни ҳеч қачон олмайман. Дарҳақиқат уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ерга ташлаганлар” деб жавоб қайтардилар [2].

Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти

4-курс талабаси Абдуссами Эргашев

Манбалар асосида тайёрлади

 

[1] Имом Бухорий (6651) ва Имом Муслим (2091) ривоятлари

[2] Имом Муслим (2090) ривояти

ss

Ушбу хабарни улашинг

Post Comment