Усмон ибн Аффон

ss

Усмон ибн Аффонинг исми арабий хат билан Абу Абдулуллох, Абу Амир зуннурайн, зулҳижратайн деб белгиланади. Ҳижратдан 47 йил олдин мелодий 576 йилда туғилган.

Отаси: Аффон ибн Абило.

Онаси: Урва бинти Қурайз.

Ота тамондан туғишгани: Омина бинти Аффон

Она тамонидан туғишгани: Валит ибн Уқба, Хамид ибн Уқба, Амир ибн Уқба ва Умму Гулсум бинти Уқба.

Завжалари: Умму Амир бинти Жандоб, Фотима бинти Валит, Руқия бинти Мухаммад с.а.в, Умму Гулсум бинти Мухаммад с.а.в, Фохита бинти Ғазғон, Уммул бунайн бинти Уяйна, Рамла бинти Шайба, Ноила бинти Фарофиса.

Фарзандлари: Амр, Холид, Абон, Умар, Марям, Валид, Саъид, Умму Саъид, Абдуллох, Абдуллох Сағир, Абдулмалик, Оиша, Умму Аббон, Умму Амр, Умму Холид, Умму Аббон Ассуғро, Урва Усмон ибн Аффон, Хулофои рошиддинларнинг учинчиси ва Жаннати деб башорат берилган. ўн кишининг бири, Исломни қабул қилганларнинг аввалгиларидан. Зуннурайн деб номланиши Наби с.а.в икки қизига уйланганлиги сабаблидир, яъни, аввал Руқияга вафотидан сунг Умму  Гулсумга уйланган.

Усмон р.а Исломни муҳофаза қилиш учун Хабашистон ерларига ҳижрат қилганларнинг аввалгиси эди. Сўнгра у кишига Хабашистон ерларига ҳижрат қилиш учун бошқа Мухожирлар эргашдилар.

Иккинчи хижратни Мадинаи Мунаввара қилди.

Набий с.а.в уни ҳаёси, ахлоқи, чиройли дўстлиги, муъмин-мусулмонларга беминнат эхсон қилишида яхши кўрар ва унга жуда қаттиқ ишонар эди. Унга Жаннат башоратини берди ва шахид бўлишини хабарини ҳам айтган эди.

Усмон р.а Умар ибн Хаттоб р.а (644 м) 23 ҳ санада вафотидан кейин ҳалифаликга байъат қилинди. Унинг Ҳалифалиги 12 йил давом этди. У кишининг замонасида Қуръон жам қилинди. Масжидул Харом ва Масжидун Набавия кенгайтирилди. Бир қанча шаҳарлар фатҳ қилинди ва Ислом Давлати кенгайтирилди. Ҳалифалик даврида, Хуросон, Кармон, Сижжистон, Африка ва Қабриз ерлари фатҳ қилинди. Усмон р.а нинг Ҳалифалик даврининг иккинчи ярмида фитна ҳодисалари юзага чиқди. Хатто унинг шахид бўлишигача етиб борди. Ҳижрий 35 йил Зул ҳижжа ойининг 18 чи Жума куни шаҳид қилинди.

Мадинаи-Мунавварада “Бақиъ” қабристонига дафн қилинди.

                                        Х.Саттаров. Жомбой тумани бош имом хатиби  

ss

Ушбу хабарни улашинг

Post Comment