УСТОЗЛАР ҲУРМАТИ

ss

Аллоҳ таоло Қуьони Каримда устоз ва муаллимларни фазилати ҳақида шундай марҳамат қилади:

يَرْفَعِ اللَّهُ الَّذِينَ آَمَنُوا مِنْكُمْ وَالَّذِينَ أُوتُوا الْعِلْمَ دَرَجَاتٍ وَاللَّهُ بِمَا تَعْمَلُونَ خَبِيرٌ

Аллоҳ сизлардан иймон келтирганларнинг ва илм берилганларнинг даражаларини кўтарадир. Аллоҳ нима қилаётганларингиздан хабардордир[1]

Ибн Аббос р.а. айтадилар: “Олимларнинг даражаси илм олмаган мўминларнинг даражасидан 700 даража юқоридир. Ҳар даражанинг ораси 500 йиллик йўлга тенг”

Ислом динимиз бизларга ўзимизнинг ўқитувчиларимиз ва устозларимизга қандай муносабатда бўлишимиз, илм аҳлини ҳурмати қандай жойига қўйишимиз кераклигини ўргатади. Бугунги кунда келиб, мусулмон бўлиб ёки мусулмонларнинг фарзанди бўла туриб, ўзларимизнинг устозларимиз, муаллимларимизга нисбатан ҳурматимиз, муомаламиз тамоман юз тубан бўлиб, жаҳолатга қараб кетмоқда. Ҳаттоинки айрим ота-оналар ўзларининг шириндан шакар фарзандларининг гапига қулоқ солиб, илм нурини тарқатадиган устозларини, билимсизлик ботқоғидан қутқариб, илмли доно қилиб қўйган муаллимларини кўнгилларини синдириб кетадилар.

Азиз биродарлар, азиз мусулмонлар, устозларни ва илм аҳлини қандай ҳурмат қилишни ўргатади. Ҳар бир ўзини мусулмон деган киши илм аҳлини ҳурмат қилиши лозим, чунки Аллоҳ таолонинг  العليمБилимдон” деган сифати бор. Мана шу сифатини улуғлаган бўлади. Қандайики кимики Қуръонни ёки бирор оят ёзилган қоғозни олиб кўзига тўтиё қилиб ҳурмат қилиши бу Парвардигорнинг  الكلامГапирувчи” сифатини улуғлагани каби.

قَالَ عَلِيٌّ كَرَّمَ اللَّهُ وَجْهَهُ: «أَنَا عَبْدُ مَنْ عَلَّمَنِي حَرْفًا إنْ شَاءَ بَاعَ وَإِنْ شَاءَ اسْتَرَقَّ».

Ҳазрати Али дедилар: “Менга бир дона ҳарф ўргатган кишининг қулиман. Хоҳласа мени сотсин, хоҳласа мени қул қилиб ишлатсин

Бизлар ҳам бизларга ва фарзандларимизга илм ўргатган устозларимизга ман шунчалик даражада таъзимда бўлишимиз даркор!

ШОГИРДНИНГ УСТОЗГА НИСБАТАН КЎРСАТАДИГАН ОДОБЛАРИ

Имом Аъзам р.а. толиби илм устоз танлашда ушбу нарсаларга аҳамият беришини айтадилар: аҳли илмлар орасида энг олимини (чунки ўшанинг илми билан кифояланасан), парҳезкор (гуноҳ ишлардан йироқ) ва тақводорроқ (ундан Худотарсликни ўрганасан), ёши улуғ (тажрибаси кўп), юмшоқ кўнгил (чунки устознинг феъли ўқувчига албатта ўтади), сабр матонатли (келажакда дарс беришга ибратли муаллим бўлишга тайёр бўлади) ва салобату виқорлик (чунки аҳли илм учун бундай сифат хор бўлмаслигига сабабчи бўлади)

Устоз келганда ҳурмати учун туришлик

فَلَمَّا رَآى سَعْدَ بن مُعَاذٍ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ، قَالَ لأَصْحَابِهِ : قُومُوا إِلَى سَيِّدِكُمْ

Пайғамбаримиз с.а.в. Бани Қурайзанинг амири Саъд ибн Муоз кўрганларида, саҳобаларга қараб дедилар: “Ҳурматли кишиларингиз келганда, ўринларингиздан туринглар

عَنْ أَبِى مِجْلَزٍ قَالَ خَرَجَ مُعَاوِيَةُ عَلَى ابْنِ الزُّبَيْرِ وَابْنِ عَامِرٍ فَقَامَ ابْنُ عَامِرٍ وَجَلَسَ ابْنُ الزُّبَيْرِ فَقَالَ مُعَاوِيَةُ لاِبْنِ عَامِرٍ اجْلِسْ فَإِنِّى سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- يَقُولُ « مَنْ أَحَبَّ أَنْ يَمْثُلَ لَهُ الرِّجَالُ قِيَامًا فَلْيَتَبَوَّأْ مَقْعَدَهُ مِنَ النَّارِ ».

“Муовиянинг ҳузурларига Абдуллоҳ ибн Зубайр ва Абдуллоҳ ибн Омир келдилар. Ибн Омир ўрнидан турди, аммо ибн Зубайр ўтираверди. Муовия: “Ўтиринг”, мен Расулуллоҳ с.а.в.нинг шундай деганларини эшитганман: “Ким одамлар унинг олдида тик туришини яхши кўрса, дўзахдаги уйига тайёрланаверсин

 

Устознинг олдида овозни баланд қилиб гапирмаслик

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تَرْفَعُوا أَصْوَاتَكُمْ فَوْقَ صَوْتِ النَّبِيِّ وَلَا تَجْهَرُوا لَهُ بِالْقَوْلِ كَجَهْرِ بَعْضِكُمْ لِبَعْضٍ أَن تَحْبَطَ أَعْمَالُكُمْ وَأَنتُمْ لَا تَشْعُرُونَ

Эй мўминлар, (токи қилган яхши амалларингиз) ўзларингиз сезмаган ҳолларингизда беҳуда-бефойда бўлиб қолмаслиги учун сизлар овозларингизни пайғамбарнинг овозидан юқори кўтарманглар ва унга бир-бирларингизга очиқ (дағал сўз) қилгандек очиқ-дағал сўз қилманглар[2]

Мана шу ояти каримадан маълум бўладики, демак, ҳар бир мартабаси улуғ инсонлар олдида уларнинг овозларидан бизларнинг овозларимиз юқори оҳангда бўлмаслиги лозим. Булар аввало равзаи муборак зиёратида Пайғамбаримиз с.а.в.нинг қабрлари олдида, ота-онамизнинг ҳузурларида, устоз ва муаллимларимиз олдиларида, пири комил бирор авлиёуллоҳнинг олдида эҳтиёт бўлиб, овозларимизни уларнинг овозларига монанд оҳангда гапирмоқлигимиз айни одобдир.

Устозга итоат қилиш

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ أَطِيعُواْ اللّهَ وَأَطِيعُواْ الرَّسُولَ وَأُوْلِي الأَمْرِ مِنكُمْ

Эй иймон келтирганлар, Аллоҳга итоат этингиз, Пайғамбарга ва ўзларингиздан бўлмиш иш бошиларингизга итоат этингиз![3]

ҲИКОЯТ: Имом Аъзам ва яҳудийни ҳурмат қилишлари (итнинг балоғатга етиши)

ҲИКОЯТ: Имом Бухорий ҳазратлари бир муддат Маккаи Мукаррамада дарс берганлар. Бир зиёратчи Бухорои шарифдаги устозларидан салом ва мактуб олиб келадилар. Шунда, устозларининг кўриб олдидан келаётган зиёратчини кўзларидан ўпиб, у зиёратчига жуда қаттиқ эҳтиром кўрсатдилар. Сўнг устозларининг саломини эшитиб, хурсанд бўлиб, Бухорои шарифга юзланиб, саломга алик олиб ҳурмат бажо келтирдилар. Кейин мактубни икки қўллаб олиб, табаррук қилиб, эҳтиром билан хатни ўқидилар.

Қаранг, муҳтарам жамоат, қандай ибратли воқеа, устозлари узоқда, ғойибда бўлсаларда худди ҳузурларида тургандек ҳурмат бажо келтирдилар. Албатта, ажаб эмаски, у зотнинг улуғ мақому мартабага эришганликлари сабаби устозларини мана шу даражада ҳурмату эҳтиром қилганлари боисдан бўлган бўлса.

ҲИКОЯТ: ҳазрати Хорун ар Рашид ўғилларини имом Асмоъий ҳузурларига илм ва одоб ўрганмоғи учун юбордилар. Бир куни устоз ҳазратларининг таҳорат олаётганларини кўриб қолдилар. Хорун ар Рашиднинг ўғиллари эса оёқларига сув қуяр эди. Шунда халифа ҳазратлари имом Асмоъийга имол қилиб: “Мен сизнинг ҳузурингизга ўғлимни илм ва одоб ўргансин деб жўнатган эдим, шундай экан нима учун бир қўли билан сув қуйиб, бошқаси билан оёғингизни ювишни буюрмайсиз?!” дедилар.

Устознинг назаридан қолмаслик

عَنْ أَبِى سَعِيدٍ الْخُدْرِىِّ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- « اتَّقُوا فِرَاسَةَ الْمُؤْمِنِ فَإِنَّهُ يَنْظُرُ بِنُورِ اللَّهِ ».

Мўминнинг фаросатидан қўрқинг, чунки у Аллоҳнинг нури ила назар солади

ҲИКОЯТ: Расулуллоҳ с.а.в. ва Ҳамза р.а.нинг қотили Ваҳший билан ўрталаридаги муомала

Ҳар қандай мавзуда ҳам устозни алдамаслик

ҲИКОЯТ: Каъб ибн Молик р.а. Расулуллоҳ с.а.в. билан бирга бўлган бирорта ғазотни қолдирмагандилар, фақат Бадр билан Табук ғазотига чиқамагандилар. Аммо Бадр ғазотига ким чиқмаган бўлса, Расулуллоҳ с.а.в. томонларидан итоб қилинмаган эди. Чунки Пайғамбаримиз с.а.в. Қурайш билан эмас, балки бошқа бир қабила билан тўқнашишни кўзлагандилар, бироқ орадан кутилмаганда қурайшликлар чиқиб тўқнашиб қолдилар.

Ал абадул муфрад 3- жузъ 408 бет

УСТОЗЛАР ҲАҚИДА

علي بن أبي طالب — رضي الله عنه — أن رسولَ الله -صلى الله عليه وسلم- قال : «نِعْمَ الرَّجُلُ الفَقيهُ في الدِّين ، إن احْتيجَ إليه نَفَع ، وإن اسْتُغْنيَ عنه أغْنى نَفْسَه »

Динда фақиҳ бўлган инсон одамларнинг афзалидир. Агар унга ҳожат тушса, фойда беради. Агар беҳожат бўлсалар, ўзига фойда беради

عَنْ أَبِي أُمَامَةَ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ:»خِيَارُكُمْ مَنْ تَعَلَّمَ الْقُرْآنَ وَعَلَّمَهُ».

Сизларнинг яхшиларингиз Қуръонни ўрганиб, ўргатганларингиз

عَنْ أَبِي أُمَامَةَ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمْ:»مَنْ تَعْلَمْ آيَةً مِنْ كِتَابِ اللَّهِ عَزَّ وَجَلَّ اسْتَقْبَلَتْهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ تَضْحَكُ فِي وَجْهِهِ».

Аллоҳнинг китобидан кимики бир оят ўргатса, Қиёмат кунида ўша оят табассум чеҳрали ҳолатда инсонни кутиб олади

وقال صلى الله عليه وسلم : « رحمة الله على خلفائي » ، قالوا : من خلفاؤك ؟ قال : « الذين يحيون سنتي ، ويعلمونها عباد الله »

Менинг ўринбосарларимга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин!” У зотдан сўрашди: Ўринбосарларингиз кимлар? “Суннатимни тирилтириб, уни Аллоҳнинг бандаларига ўргатган зотлар”.

قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- » مَنْ تَعَلَّمَ باباً مِنَ الْعِلْمِ لِيَعْلَمَ النَّاسَ أُعْطِيَ ثوابُ سبعين صِدِّيقاً «

Ким инсонларга таълим бериш мақсадида бир боб илм ўрганса, унга етмиш сиддиқнинг савоби берилади

قال عيسى عليه السلام : « من علم وعمل وعلم نُودِيَ فِي السَّمَوَاتِ عَظِيمًا »

Ийсо а.с. айтадилар: “Ким илм ўрганиб, унга амал қилса ва уни бошқаларга ўргатса, бутун осмон фаришталари орасида “Буюк…” деб чақирилади

قَالَ رَسُولُ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- « إِنَّ اللَّهَ وَمَلاَئِكَتَهُ وَأَهْلَ السَّمَوَاتِ وَالأَرْضِ حَتَّى النَّمْلَةَ فِى جُحْرِهَا وَحَتَّى الْحُوتَ لَيُصَلُّونَ عَلَى مُعَلِّمِ النَّاسِ الْخَيْرَ ».

Шубҳасиз, Аллоҳ таоло, фаришталар, осмон ва ердаги барча мавжудотлар, ҳаттоки уясидаги чумоли ва денгиздаги балиқлар инсонларга яхшиликни ўргатган муаллим ҳаққига дуо қиладилар

Пайғамбаримиз с.а.в. дедилар: “Қиёмат куни Аллоҳ таоло ибодат қилганлар ва моли ва жони билан Аллоҳ йўлида жидду жаҳд қилган бандаларга: “Жаннатга киринглар” дейди. Шунда олиму муаллимлар: “Булар бизнинг илмимиз шарофати билан ибодат этдилар, хизмат қилдилар”, дейишади. Шунда Аллоҳ таоло айтади: “Сизлар Менинг ҳузуримда баъзи фаришталарим кабидирсизлар. Шафоат қилинглар, шафоатингиз қабул қилинади”. Олиму муаллимлар шафоатлари қабул бўлгач, жаннатга кирадилар”.

 

Н.Абсаматов,

Каттақўрғон тумани “Чағатой”  жоме масжиди имом-хатиби             

[1] Мужодала 11

[2] Ҳужурот 2-оят

[3] Нисо 59

ss

Ушбу хабарни улашинг

Post Comment