Вақф

ss

Яхшилик қил эҳсон қил кўпроқ

Ислом дини муқаддас диндир

Тортилмасдан юзингга тупроқ

Софлигича қалбингга сингдир

Ҳалол топган молу мулкингдан

Вақф қилиб қолдириб кетгин

Одоб, ахлоқ, гўзал хулқингдан

Жаннатга йўл солдириб кетгин

Вақф буюк ислом қадрияти

Садақаи жориядир бу

Эзгуликдир унинг нияти

Мукофати фақат жаннат-ку

Масжид қурар мадраса қурар

Кўмак берар илм йўлида

Мухтож бўлиб ким ёрдам сўрар

Вақф унинг ўнгу сўлида

Дардманларнинг дардига малҳам

Етимларнинг бошини силар

Боқувчисин йўқотганлар ҳам

Ёрдам олиб дуолар қилар

Мусулмонлар ҳамжиҳат бўлиб

Вақф ишин қувватлаб қўлланг

Шукр қилиб қувончга тўлиб

Эхсонингиз вақфга йўлланг

Вақф буюк ислом қадрияти

Садақаи жориядир бу

Эзгуликдир унинг нияти

Мукофати фақат жаннатку

 

 Отабек Боқоний     

ss

Ушбу хабарни улашинг

Post Comment