Вилоят имом хатиблари фаолиятидан

ss

“Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонида халқимизга азал-азалдан хос бўлган маърифатпарварлик, бағрикенглик, меҳр-мурувват, бунёдкорлик каби эзгу фазилатлар ва қадриятларимизни кенг тарғиб қилиш, жамиятда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашда диний-маърифий соҳа вакилларининг ўрни белгилаб берилган эди.

Унда “Жаҳолатга қарши маърифат” улуғвор ғоя асосида диннинг асл инсонпарварлик моҳиятини, эзгулик, тинчлик ва инсонийлик каби фазилатлар азалий қадриятларимиз ифодаси эканлигини кенг ёритиш, ислом ва жаҳон цивилизациясига бебаҳо ҳисса қўшган аждодларимизнинг бой маданий меросини чуқур ўрганиш асосида ёшларнинг онгу тафаккурини шакллантириш, динни зўравонлик ва қон тўкиш билан бир қаторга қўядиган бузғунчи ёт ғояларнинг асл моҳияти ва мақсадлари ҳақида аҳолининг, айниқса, ёшларнинг хабардорлик даражасини ошириш каби устовор вазифалар белгилаб берилган.

Самарқанд вилоятида фаолият олиб бораётган расмий имом хатиблар ҳам ўз фаолиятларида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, муқаддас динимизнинг асл инсопарварлик моҳияти, тинчлик, инсонийлик каби фазилатларни етказиш, уларни одобли, ақл-фаросатли ва билимдон қилиб тарбиялашда ўз ҳиссаларини қўшиб келмоқда. Ёшларга оид давлат сиёсати, ёшлар тарбиясида жамоатчиликнинг ўрни, улар орасида жиноятчиликни олидини олиш борасида ўқувчи ёшлар билан яқиндан мулоқотда бўлмоқда.

Жамиятда миллий ва диний қадриятларимизга ёт бўлган ғояларга нисбатан тоқатсизлик муҳитини шакллантириш, жамиятда бағрикенглик, ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат, тинчлик ва тотувликни, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашда вилоят имом-хатибларининг дахлдорлик ҳисси ва иштироки ортиб бормоқда. Бу каби хайрли ишлар келгусида ҳам давомли бўлиб, диний ходимларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ошиб бораверади деган умиддамиз.

 

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги

ss

Ушбу хабарни улашинг

Post Comment