ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИ БОШЛАНДИ.

ss

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакиллиги ҳамда вакиллик тасарруфидаги жоме масжид имом хатиблари томонидан жойларда янги ўқув йили муносабати билан ўқув муассасаларида биринчи дарс бошланишидан олдин ўқувчи ёшлар билан ўтказилган учрашув тадбирларида қатнашдилар. Имом хатибларимиз томонидан “Ватанни севмоқ иймондандур”, “Илм олиш ҳар бир ёш авлод учун фарздир” мавзуларида суҳбатлар қилиб берилди. Дарҳақиқат, юрт келажаги ёшларимизни қўлидадир. Шу боисдан ўсиб келаётган фарзандларимизни ватанга муносиб ворис бўлиши йўлида ота-онадан мактаб муаллимигача бўлган ҳар бир шахс масъулдир. Зеро, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам муборак ҳадисларида “Ҳар бирингиз қўл остидагиларингиз тўғрисида сўралувчисизлар”, деб марҳамат қилганлар. Шундай экан ёшларимиз тақдири тўғрисида ғам-ташвиш қилмоқлик, бу борада саъй-ҳаракат қилмоқлигимиз барчаларимизнинг зиммамиздаги бурчдир.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакиллиги

Янги ўқув йили 1 Янги ўқув йили 2 Янги ўқув йили 3 Янги ўқув йили 4Янги ўқув йили 2

ss

Ушбу хабарни улашинг

Post Comment