Энг ҳурматли инсон ким?

ss

Имом Абу Закарийё Яҳё ибн Зиёд ал Фарронинг сийрати ҳақида: Аббосий халифа Маъмун Фаррони наҳвдан дарс бериши учун икки ўғлига муаллим этиб тайинлади. Бир куни Фарро бир иш учун ўрнидан турганида икки шаҳзода унинг oёқ кийимини келтиришликда тортишиб қолишади. Сўнг иккалалари бир пойдан олиб боришга келишадилар ва Фаррони оёқ кийимини олиб келишади. Маъмун ҳар бир ишга бир вазифадорни тайин қилиб қўйган эди. Бу хабар Маъмунга етганида Фаррони чақиртирди ва унга «Энг ҳурматли инсон ким? » деб сўради. Фарро: Амирул мўмининдан ҳурматли инсонни билмайман деди. Маъмун: Тўғри! Лекин ким агар у ўрнидан турса шаҳзодалар унинг оёқ кийимини олиб келишда талашадиган ва иккалалари бир пойдан олиб келишга рози бўлган инсон ким? деди. Фарро: Эй амирул мўминин мен уларни бундай ишларидан тўхтатмоқчи бўлдим лекин уларни мақталаган ишдан қайтаришдан, ният қилган чиройли ишларини тўхтатишларини истамадим. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: У киши Ҳасан ва Ҳусайн розияллоҳу анҳумоларнинг отга минмоқчи бўлганларида отнинг узангисини (оёқ қўйиб чиқиладиган нарса) ушлаб турди. Атрофидаги кишилар эса «Сиз ёши улуғ киши бўлсангиз шу ёш болаларнинг узангисини ушлайсизми дейилди. Укиши: жим бўл эй жоҳил, фазл аҳлига шундай қилинади деди.
Маъмун: агар уларни тўхтатганингизда, бу ишингизни гуноҳ деб билардим, сизни маломатга қолдирардим. Уларнинг қилган бу ишлари уларнинг шарафларидандир. Киши агар ёши катта бўлса ҳам учта нарсадан улуғ бўлолмайди: султонига тавозу қилишдан, отасидан ва муаллимидан. Уларга чиройли одоб берганингиз учун сизга ўн минг дийнор бераман деди.

Муҳаммад Аввоманинг «Ал мухтор мин фароидин нуқул вал ахбор» китобидан таржима қилинди.

Абдулвосиъ Эргашев

ss

Ушбу хабарни улашинг

Post Comment