ЭРТА НИКОҲНИНГ САЛБИЙ ОҚИБАТЛАРИ

ss

Барчаларингизга яхши маълумки, ислом таълимотида инсоннинг жони, ақли ва унинг соғлигини сақлаш, муҳофаза қилиш энг муҳим мақсадлардан. Инсон учун энг бебаҳо бойлик бу соғлик саломатликдир. Уни асраш эса ҳар биримизга омонат қилиб берилган. Бироқ саломатлик каби илоҳий неъматни қадрини баъзида йўқотиб, унутиб қўяётгандекмиз.

Зеро Аллоҳ таоло буюрганидек «Ўз қўлларингиз билан ўзларингизни ҳалокатга ташламангиз» деган. Шу каби бой берилаётган нарсалардан бири, жамиятимиздаги кишиларнинг фарзандларини эрта турмушга беришилигидир. Бунинг оқибати эса, жуда салбий ҳолатларни келтириб, бир инсоннинг ҳаётидаги бахтиёр дамларини, орзу-умидларини, барча улуғ мақсадларини пучга чиқаради.

Фарзандларни эрта турмуш қўришида ота-оналар бироз тафаккур қилиб кўрсалар. Фарзандлар бунга тайёрми? Бу борада уйлаб кўриш керак бўлади. Фарзандлар оила қуришда эътиқодий, маънавий, руҳий, жисмоний томондан ҳам тайёр бўлиши талаб этилади. Эрта турмуш қуриш натижасида юзага келган салбий оқибатлар, тиббий соҳа мутахассислари томонидан билидирилган фикрлар қуйидагилардан иборат:

  1. Аёлларда бачадондан қон кетиши.
  2. Фоликулалар (тухумларни) тўлиқ етилмаслиги.
  3. Кўпроқ ҳолатларда ҳомилаларнинг жарроҳлик билан олиниши.
  4. Ҳаттоки бачадон фолекулалар (тухумлар) тўлиқ етилмасдан туриб, ҳомиладор бўлиш натижасида кейинчалик мёмалар (ўсмалар) бўлиши хаттоки бачадон жаррохлик йўли билан олиб ташлашлик.
  5. Бачадонда кисталар (халтачалар) пайдо бўлиши хомиланинг вақтидан аввал тушиши.

Бундан ташқари бошқа салбий ҳолатлар, оилавий ажримлар, қўда-андалар ўртасида келишмовчиликлар ҳатто ёш келинларни руҳий ҳолатига қаттиқ салбий таъсир қилиб жонига қасд қилишга борганлар. Уларнинг саноғини охири йўқдек.

Аллоҳ таоло каломида: «Билмаган нарсаларингизни аҳли илмлардан сўранг«, деб марҳамат қилган.

Шундай экан, ҳар бир мўмин эркак ва мўмина аёл оила қуришда шу соҳа мутахассислари билан маслаҳат қилишлиги вожибдир.

Доно халқимизнинг гаплари борки, «Касалликни даъволашдан, уни олдини олиш яхшироқ» дейишганШундай экан, ҳар бир ота-она соғлом миллатни вояга етказишда масъулдир. Соғлом миллат буюк ишларни қилишга сабабчидир.

Н.Юлдошев Жомбой тумани «Ислом нури» жомеъ масжиди имом хатиби

ss

Ушбу хабарни улашинг

Post Comment