“Жиҳодчилар” ҳаракати ҳақида

ss

Жиҳодчилар жамоалари террор ва қупорувчилик ҳаракатлари билан ижтимоий – сиёсий вазиятни издан чиқариш, амалдаги дунёвий конститутцион тузумни ағдариб ташлаб, ислом амирлиги шаклидаги давлат қуришни мақсад қилган диний-сиёсий гуруҳдир.

“Жиҳодчилик” жамоаларининг диний-ғоявий асослари Муҳаммад ибн Абдулваҳҳобнинг “Ал-усул ас-саласа ва адиллатуҳа”, “Китаб ат-тавҳид”, “Масоил ал-жоҳилия”, Ибн Таймиянинг “Китаб аз-зияр”, Саййид Қутбнинг “Маолим фит-ториқ”, “Мужоҳидлар сифатлар”, Абу Ала ал-Мавдуднинг “Жиҳод”, Абдул Муҳим Мустафонинг “Ҳижрат ва унинг ҳукмлари” каби китобларда баён қилинган. Жиҳодчиларнинг соф ислом таълимотига зид, сиёсий мақсадларга буйсундирилган мафкураси асосан қуйидаги тамоилларга асосланган.

Mутаассиблар ислом душманлари қаторига қуйидагиларни киритади: яҳудийлар , насронийлар, ақидапарастлар наздида диндан чиқарувчи амал қилган мусулманлар (бундай амалга замонавий кийим кийиш, мусиқа эшитиш, милдий калиндардан фойдаланиш каби ишлар ҳам киритилади.) диндан чиққанлигини яшираётган мусулмонлар: жиҳодий ғоялардан бошқа мафкурага эътиқод қиливчилар, дунёвий қонунлар жорий қилган ҳукумат ва мазкур қанунларга буйсинувчи одамлар.

Шу тариқа “жиҳодчилар”нинг назариётчилари исталган ҳукуматни, жамиятни ёки алоҳида фуқорони ислом душманлари тоифасига киритиб, уларга нисбатан куч ишлатиш мумкин эканига “фатво” бермоқда.

“Жиҳодчилар”нинг мафкураси “кофирга чиқариш ва хижрат” тамоили муҳим ўрин тутади. “Жиҳодчилар” томонидан уларнинг ғояларига эргашмаган мусулмонлар диндан чиққанликда айбланиб, ижтимоий-сиёсий тадбирларда иштирок этиш, хусусан сйловларда қатнашиш, миллий байрмларни нишонлаш каби амаллар гўёки мусулмон кишининг “Куфр”га кириб қолишига етарли далил деб ҳисоблаб, бундай адамларни ўлдириш ва мол-мулкини талон-тарож қилиш мумкин, деб даво қилади.

Ҳозирги кунда мусулмон дунёсида “жиҳод” ғояси бойроғи остида турли-туман жиҳодий-салафий гуруҳлар террорчилик фаолиятини олиб бормоқда.

“Жиҳодчи” жамаоларнинг янги аъзолари диний таълим ,сиёсий ва жанговор тайёргарлик босқичлардан ўтгандан сўнг жиноий уйишма раҳбарлари кўрсатмаси билан амалий фаолиятга кирадилар. Кийинги йилларда “жиҳодчилар” фаолиятида дастлабки икки босқич даврда яни 3-5 ойда ўтиш, ёш жангариларни худқуш террорчиликни амалга оширишга тайёрлаш кузатилмоқда.

“Жоҳодчилар” жамоаларининг ҳозирги кундаги фаолиятида қуйидаги жараёнлар кузатилмоқда.

Марказий Осиё Республикаларида ўз тарофдорлари сонини ошириш мақсадида яширин олиб бораётган фаолиятни янада махфийлаштириш. Жамоалар сафига тадбиркорларни кўпроқ жалб қилиб, уларнинг маблағларини жиноий фаолиятини молиялаштиришга  йўналтириш.

Хориждаги меҳнат мигрантлари ичида ва Интернет тармоғида тарғибот ишларини фаоллаштириш, янги ёлланганларни Афғонистон, Покистон, Сурия мамлакатларидаги жангарилар сафига жалб қилиш.

“хужра”лар ташкил қилган ҳолда ёшларга экстремистик ғояларни сингдириш. Бундай “ҳужра”ларда дастлабки босқичда янги аъзоларни шубҳалантирмаслик учун ананавий ислом аҳкомлари ўқитилади.

Ўзбекистонда олиб борилаётган диний сиёсатни обрўсизлантириш мақсадида хорижий ОАВ ва Интернет тармоғи орқали туҳмат малумотларини тарқатишга ўриниш ишлари билан танилган.

Биз мусулмонлар туғри йўлдан адашмасдан соф ислом дини аҳкомларига риоя қилган ҳолда яшайлик. Аҳли сунна вал жамоа эътиқодига  мувофиқ равишда ислом динига амал қилайлик. Бу адашган тоифаларни таъсирига тушиб қолишдан ўзимизни асрайлик. Бунинг учун бу адашган тоифаларни асл юзларини билиб олишимиз лозим бўлади. Иншааллоҳ айтиб ўтган маълумотларимиз сизларга аст қотади деган умиддамиз.

О. Хайдаров “Ғулба” жоме масжиди имом хатиби манбалар асосида тайёрланди.

ss

Ушбу хабарни улашинг

Post Comment