ЖИЗЗАХДА САЙЁР ЙИҒИЛИШ

ss

Жорий йилнинг 13 феврал куни Жиззах вилоят Зомин туманида жойлашган “Маърифатли” жоме масжидида Ўзбекситон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари бошчилигида сайёр йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Ўзбекситон мусулмонлари идорасининг масжидлар бўлими мудири Муҳаммадназар Қаюмов, “Вақф” хайрия жамоат фонди раҳбари Искандар Халилов ва ЎМИнинг жойлардаги вакиллари қатнашди. Йиғилишда вилоятдаги вакилларнинг жорий йилнинг ўтган даври мобайнида амалга оширган ишлари юзасидан ҳисоботлари тингланди. Муфтий ҳазратлари диний ходимларнинг олдида турган вазифалар, Юртимизда амалга оширилаётган ижтимоий, диний ислоҳотлар ҳақида гапириб ўтдилар. Шундан сўнг пешин намозига йиғилган жамоат билан дилдан суҳбат уюштирилди.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги

ss

Ушбу хабарни улашинг

Post Comment